Menejment

КАФЕДРА ТАРИХИ

            Бугунги кундаги “Менежмент” кафедра 1974 йилда «Сув хўжалиги иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» номи билан ташкил этилган. 1999 йилда кафедра негизида иккита, яъни «Иқтисодиёт» ҳамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари ташкил топган. 2004 йил «Иқтисодиёт» хамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари бирлаштирилиб, «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси ташкил этилди. 2007 йил «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси тугатилиб, «Сув хўжалигини бошқариш» ва «Сув хўжалиги иқтисоди» кафедралари ташкил этилган.

            Кафедрага 1974-1979 йиллларда доц. А.М.Валижанов, 1980 йилда доц. А.П. Пўлатов, 1981-1982 йилларда проф. А.С.Султонов, 1982-1984 йилларда проф. Р.Турсунов, 1985-1992 йилларда проф. Эм.В.А., 1992-1994 йилларда проф. Х.А.Бахретдинова, 1995-2002 йилларда доц. Х.Т.Тошматов, 2003 йилда доц. З.Адилова, 2003-2004 йилларда доц. Б.Г.Миркаримов, 2004-2007 йилларда доц.З.Я. Худойберганов,2007-2008 йиллари доц. А.Ж.Тошбоев, 2008-2015 йилларда доц. Ж.Х.Рашидов, 2015-2017 йиллари доц. Б.Х.Шафкаров раҳбарлик қилган.

            «Менежмент» кафедраси «Менежмент(сув хўжалигида)» таълим йўналиши бўйича бакалаврлар ва «Менежмент (сув хўжалигида) магистратура мутахассислиги бўйича магистрлар тайёрлайди.

Кафедрада 1 та профессор, 5 та доцент, 3 та катта ўқитувчи (2 таси фан номзоди), 3 та ассистент фаолият кўрсатиб келмоқда.

            2017 йил 1 июлдан бошлаб доц.А.К. Тулабоев «Менежмент» кафедрага раҳбарлик қилмоқда.