Факултет янгиликлари

13- апрел куни "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факултети", Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, "Ахборот ва коммунникатсион технологиялар" кафедраси мудири Абдуллаев Зафар Сайфиддинович ўзи таҳсил олган Тошкент Шаҳар Юнусобод туманида жойлашган 12-сонли умумтаълим мактабига китоблар совға қилди.
15.04.2019

"Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факултетида "Спорт - соғлиқ гарови" шиори остида Футбўл мусобақасини ташкил этилди.
15.04.2019

"Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети “Экология ва атроф муҳит муҳофазаси” таълим йўналиши 4-курс 407-гуруҳ талабалари гуруҳ мураббийи Р. Раззоқовнинг ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ташкил этилган “EXPO - RUSSIA UZBEKISTAN 2019” иккинчи халқаро саноат кўргазмасида иштирок этди.
30.04.2019

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, гуруҳ мураббийлари С.Мавлонов ва А.Шермуҳаммедовлар ҳамда бир гуруҳ талабалар Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши жараёнлари билан бориб танишишди.
08.05.2019

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, гуруҳ мураббийлари Р.Қодирова, Ф.Умарова, С.Мавлонов ва А.Шермуҳаммедовлар ҳамда факультет талабалари шаҳримиздаги тарихий қадамжолар, музейлар ва “Мотамсаро она” монументларига ташриф уюштиришди.
08.05.2019

“9 май - Хотира ва қадрлаш куни” умумхалқ байрами муносабати билан институтимизнинг “Тиллар” кафедраси профессори Батырова Маргарита Азизовна хонадонига ташриф буюрилиб, устоз байрам билан табрикланди, қадриятларимизга мувофиқ ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилди.
10.05.2019

Институт ректорининг ташаббуси асосида институтимизда узоқ йиллар “Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги” кафедрасида фаолият кўрсатган ҳозирда 88 ёшда бўлган, кексалик гаштини сураётган Добрынина Ольга Юрьевна ва Г.Окапянларнинг уйига байрам муносабати билан табриклаш, ҳолидан хабар олиш, Институтимиз раҳбариятининг салом ва табрикларини етказиш учун 2019 йил 18 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Р.Хакимов ҳамда декан ўринбосарлари У.Алимов ва М.Рахматалиевлар биргаликда боришди.
18.12.2019

04 декабрь соат 10:00да Институт фаоллар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27-йиллиги”ни кенг нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун “Конституция-тараққиётимиз гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
05.12.2019

2019 йил 20-ноябр куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтида (ТИҚХММИ) UzTESPING (Ўзбекистонда Махсус Мақсадлар учун Инглиз тили ўқитувчиларининг интеграллашган тармоқлар гуруҳи) лойиҳаси доирасида халқаро семинар ташкил этилди.
21.11.2019

20 октябрь куни Институт футбол майдонида "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети талаба ёшлари учун иккинчи муҳим ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун факультет деканати томонидан “Спорт-соғлик гарови” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича “Декан кубоги” турнири ўтказилди.
21.10.2019

18 октябрь куни соат 15:00 да ТИҚХММИ “Маънавият хонаси”да "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Экоҳаракат депутатлари аъзоси Қурбонов Абдураҳим Эшонқулович, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ҳудудий бўлимлар ва ҳаракат фаоллари билан ишлаш гуруҳ раҳбари Азизов Шодиёр Валижонович ва Ўзбекистон Экологик партияси Юнусобод тумани партия ташкилоти Кенгаши раиси Файзиева Севара Тулкуновналар иштирокида “Биз экологик барқарорлик учун курашамиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
21.10.2019

Ҳозирги вақтда гиёҳвандлик балоси инсоният ҳаётига жиддий хавф солаётган, машъум иллатлардан бири бўлиб турибди.
24.02.2020

Бугун АТБ Туронбанк бошқаруви раисининг хорижий маслаҳатчиси Светличный Андрей Михайлович институтимиз профессор ўқитувчилари, таянч докторантлари ва магистрлари учун “Банк тизимини ривожлантиришда замонавий билим ва технологиялар” мавзусида семинар ўтказди.
19.12.2020

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг 1-курс талабалари “Ёшлар билан ишлаш бўйича” декан ўринбосари Ж. Турдиев ҳамроҳлигида Ўзбекистон Давлат Академик Рус драма театрига ташриф буюришди.
18.12.2020

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “Турон банк” АТБ Чакана хизматлар кўрсатиш депортаменти директори ўринбосари Вахабов Элдор Бахтиярович “Халқаро пул-ўтказмалари” мавзусида маъруза олиб борди.
14.12.2020

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшлари учун факультет деканати ҳамда Ёшлар кенгаши билан биргаликда 5-ташаббус доирасида Спортнинг “Волейбол”, “Шахмат-шашка”, “Стол тенниси” ва “Армврестлинг” турлари бўйича мусобоқалар ташкил этилди.
14.12.2020

2020 йил 10 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети 1-курс талабалари 10 та жамоа иштирокида...
10.12.2020

2021 йил 5 февраль куни соат 11:30да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети Б-бино, 01-ўқув аудиториясида “Бухгалтерия...
06.02.2021