Ҳамкорлар

«Тиллар» кафедраси  билан  Молия институти ўртасида ҳамкорлик бўйича шартнома  тузилган. Ушбу шартнома асосида  илмий ҳамкорликда  ишлар олиб борилади.

Молия институтининг  «Ўзбек ва рус тиллар» кафедрасининг  профессори  Н.Хусанов  Э.К. Юсуповга  илмий  раҳбар қилиб белгиланган. Бундан ташқари методик қўлланма ва илмий мақолалар чоп этишда ҳаммуаллиф сифатида иш олиб борилади.

Кафедрада бир неча йиллар давомида «Россотрудничество» ва  «Росзарубежцентр» билан  рус тилини  ўқитиш методикаси, илмий ва маънавий- маърифий  ҳамда маданий  ишлар бўйича  иш олиб бориляпти. 

 Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган  “Кадрлар тайёрлаш  миллий дастури”ни  ҳаётга тадбиқ этган ҳолда Қори-Ниёзий номидаги УзИИИ  ва Ауезова номидаги Жанубий  Қозоғистон давлат университети билан ҳамкорликда иш олиб боради.

Немис ва француз  тили ўқитувчилари билан ТХТИ нинг ўқитувчилари ўртасида ҳамқорликда иш олиб бориш  учун шартнома тузилган ва ҳозирги кунда самарали ишлар олиб борилмоқда.

ЎзДЖТУнинг рус тили филологияси факультетининг “Русского языкознания” кафедраси ва ЎзДЖТУнинг  таржимонлик  факультети  “Немис ва роман тиллари таржима назарияси ва амалиёти” кафедралари билан замонавий ўқитиш, тил ўргатиш  усуллари  бўйича  тажриба  алмашиш, ўрганиш, ўқув  жараёнларида қўллаш, тажриба  ўрганиш  каби  ишлар  йўлга  қўйилган.

Тошкент Иқтисодиёт ва бизнес касб хунар коллеж, Юнусобод Академик лицейи, Интерхаус академик лицейи, ушбу ўқув йилидан бошлаб  хамкорлик қилиб келмоқда, ҳамкорлик алоқаларини такомиллаштириш бўйича  дастурлар мавжуд ва тасдикланган.