Тарихи

“Tиллар” кафедраси мудири 

Педагогика фанлари номзоди доцент

Киличева Феруза Бешимовна

Тел.:  +99871-237-19-43

 


“Ўзбек тили ва чет тиллар” кафедраси институтда фаолият кўрсатиб келган “Ўзбек тили”, “Рус тили” ва “Чет тили” кафедраларининг қўшилиши натижасида 2004 йилнинг 16 сентябрида ташкил этилди ва профессор М.А.Батырова кафедра мудири этиб тайинланди.

2014 йилнинг 2 январидан кафедра таркибидаги  инглиз тили фани алоҳида ажратилиб, “Инглиз тили” кафедраси ташкил топди. “Ўзбек тили ва чет тиллар” кафедраси мудири лавозимига катта ўқитувчи И.В.Алленова тайинланди. Кафедрага 2015 йил апрел ойидан бошлаб педагогика фанлари номзоди, доцент Ф.Б.Киличева мудир этиб тайинланди ва ҳозирги кунгача бошқариб келмоқда. Кафедра 2016 йил  1 апрелдан “Тиллар” кафедраси деб юритила бошлади.

Ҳозирги “Тиллар” кафедрасининг асосини ташкил қилувчи “Рус тили” кафедрасининг  асосий ташкилотчиларидан бири ва раҳбари бўлган филология фанлари номзоди, профессор М.А.Батырова ҳисобланади. У 1969-2014 йиллар давомида кафедранинг ривожланишга кўп йиллик меҳнатини сарфлаб, кафедра профессор-ўқитувчилари ва ёрдамчи ходимлар таркибини шакллантирган ва уларнинг самарали фаолият олиб боришларини йўлга қўйган. Унинг раҳбарлигида ва самарали меҳнати туфайли кўплаб илмий, ўқув ва амалий ишлар амалга оширилган. Чунончи, бир нечта монография, ўқув қўлланмалар, ўқув дастурлари ва ўқув услубий ишлар тайёрланиб чоп этилган. Мустақиллик шарофати билан ўзбек тили – давлат тилига эътибор кучайтирилганлиги сабабли техника олий ўқув юртларида ҳам “Ўзбек тили” кафедралари ташкил этила бошлади. Шу жумладан, 1989 йил институтда “Ўзбек тили” кафедраси ташкил этилди. 1989 йилдан 1996 йилгача кафедрани ташкил этишда ва бошқаришда филология фанлари доктори, профессор Х.Қудратиллаев самарали меҳнат қилган. 1996 йилдан 2004 йилгача “Ўзбек тили” кафедрасига филология фанлари номзоди, доцент К.Н.Рахимова раҳбарлик қилган. Ҳозирги кунда кафедранинг профессор-ўқитувчиларидан М.А.Батырова, доцент Ф.Б.Киличева, катта ўқитувчилар И.В.Алленова, У.Т.Ташева, Э.Қ.Юсуповлар талабаларнинг рус тилида мулоқот қила олиш кўникмаларини ривожлантиришда, тилни чуқур ва пухта эгаллашларида жонбозлик қилмоқдалар.

Кафедранинг тажрибали доцентлари К.Н.Рахимова, Ю.И.Қурбановалар рус гуруҳларидаги талабаларнинг ўзбек тили – давлат тилини пухта эгаллашларида, тўғри, ифодали сўзлаш, тил имкониятларидан ўринли фойдаланиш, иш юритиш қоғозларини саводли ёза олиш қобилиятларини шакилантиришда, муомала ва нутқ маданиятини эгаллашларида самарали меҳнат қилишмоқда. LOGO йўналиши бўйича немис тили фанидан кафедранинг катта ўқитувчи А.Э.Турдиева талабаларга тилни пухта ва чуқур эгаллашларида фаоллик билан иш олиб боришмоқда. Француз тили фанидан катта ўқитувчилар М.Т.Саипова, Т.М.Турмановлар ахборот ва педагогик технологиялар асосида талабаларга тилни чуқур ва пухта ўргатишга ҳаракат қилишмоқда. Шу билан бир қаторда магистратура мутахассислигида катта ўқитувчи А.Э.Турдиева “Амалий немис тили”, катта ўқитувчи Т.М.Турманов “Амалий француз тили” фанларидан амалий машғулотларни замонавий талаб даражасидаги ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланиб ўқув машғулотларини олиб бормоқда.


Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар