Тарихи

«Бухгалтерия ҳисоби ва аудит» кафедраси мудири

Ахмедов Азамат  Камилович

Тел.: +99871-237-19-22

E-mail: a.akhmedov@tiiame.uz

 

 


Ушбу кафедра 1993 йилда “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни ташкил қилиш” факултети таркибида дастлаб “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” номи билан ташкил қилинган. Бунга сабаб, Республикамиз мустақилликка эришиши муносабати билан факултет жамоасига сув хўжалиги корхоналари учун юқори малакали, замон талабларига мос рақобатбардош мутахассисларни тайёрлаш вазифаси топширилди.
1992 – 1993 ўқув йилидан бошлаб, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигини буйруғига асосан, “Бухгалтерия ҳисоби ва молия” мутаҳассислиги бўйича ҳар йили 50 нафардан талаба қабул қилина бошланди. Бу мутаҳассисликни очишда профессор О.У.Салимов ва доцент А.П.Пўлатовлар ўзларини муносиб ҳиссаларини қўшганлар.
1995-1998 йилларда кафедрага бириктирилган ўқув хоналарида махсус жиҳозланган маъруза хонаси ва амалий машғулотларни олиб бориш учун “Провес” компютерлари билан жиҳозланган ўқув хоналари ташкил қилинди. Маърузаларни ўтишда диапроэктор ва видеофилмлардан кенг фойдаланилди. Амалий машғулотни ўтишда ва талабаларни билимини баҳолашда махсус 10 та компютер билан жиҳозланган ўқув хонаси ташкил қилинди. Шу йиллар ичида кафедра ўқитувчилари ҳар бир фандан маърузалар матни, амалий машғулотларни олиб бориш учун услубий қўлланмалар ва масалалар тўпламларини тайёрлаб, ўқув жараёнига тадбиқ қилдилар.
1997 йилдан бошлаб, олий ўқув юртларида таълим беришни икки босқичли тизимга ўтилиши муносабати билан кафедра сув хўжалиги корхоналари учун бухгалтер бакалаврлар тайёрлашни йўлга қўйди ва 2001-йилдан бошлаб, “Бухгалтерия ҳисоби” (сув хўжалигида) мутаҳассислиги бўйича магистратура ташкил қилинди. Магистратура мутаҳассислигини очишда кафедра мудири иқтисод фанлари номзоди доцент Ахрор Азларовнинг ҳиссалари катта ҳисобланади. Ушбу даврда кафедрада иқтидорли ёшларнинг илмий ишларига эотибор кучайтирилди. Бунинг натижасида кафедранинг илмий салоҳияти янада ошди, кафедра таркиби янгиланди. 2004 йилда институт номи ўзгариши билан кафедра ҳам янги “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” номи билан юритила бошланди.
2004-2005 йилларда кафедра профессор-ўқитувчиларидан Ш.Т.Эргашева ва Ш.И.Ҳоджимуҳамедова, 2010 йилда А.Г.Ибрагимовлар номзодлик диссертацияларини ҳимоя қилдилар.
1993-1995, 1999-2003 йилларда кафедрага доцент А.П. Пулатов, 1995 йилдан 1999 йилгача доцент А. Назиров, 2003 йилдан 2005 йилгача доцент А. Азляров, 2005 йилдан 2012 йилгача доцент Ш.Т.Эргашева, 2012 йилдан 2014 йилгача Ш.И.Ҳоджимуҳамедовалар мудирлик қилишган.
2014 йилдан 2016 йилгача кафедрага доцент А.Г.Ибрагимов мудирлик қилган. 2016 йилдан 2018 йилгача кафедрага доцент М.Ш.Маматқулов мудирлик мудирлик қилган.
2018-2019 ўқув йилидан бошлаб кафедрага и.ф.н доцент Ш.Ходжимуҳамедова раҳбарлик қилиб келмоқда.
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасини ташкил қилиниши ва унинг ходимлари таркиби: Кафедра 1999 йилда “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти” факултети таркибида ташкил қилинган. Кафедра фаолияти жараёнида 30 дан ортиқ профессор ўқитувчилар ва 10 дан ортиқ ёрдамчи ходимлар ишлаган. Шу жумладан, 2 та профессор (ҳамкорлик асосида), 11 та доцент, 10 та катта ўқитувчи ва 7 та ассистентлар фаолият кўрсатган.


Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар