Тарихи

"Иқтисодиёт" кафедраси мудири, И.ф.н., доцент

Сангирова Умида Равшановна

Tel:(99871) 237-19-58

E-mail:sаngirova_U 2010@mail.ru

 

 


1974 йилда “Гидротехника иншоотлари қурилиши” факультети қошида “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни ташкил этиш” кафедраси ташкил этилди. Биринчи бўлиб 1974 йилда “Сув хўжалиги иқтисодиёти” йўналиши бўйича 50 нафар талаба кундузги бўлимга қабул қилинди. Кафедранинг ташкилотчиси ва биринчи мудири этиб техника фанлари номзоди, доцент Валижонов Ахмед Мусаевич тайинланди.           

Бу кафедрада ўқитиладиган асосий фанлар “Сув хўжалиги иқтисодиёти”, “Сув хўжалиги қурилиши иқтисодиёти”, “Сув хўжалиги ташкилотлари фаолиятининг иқтисодий таҳлили”, “Иқтисодий география”, “Сув хўжалигида бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, “Умумий статистика”, “Сув хўжалиги статистикаси”  ва “Меҳнатни илмий ташкил этиш” фанлари бўлиб ҳисобланган.

Кафедранинг биринчи ва асосий ўқитувчилари иқтисод фанлари номзоди, доцент М.М.Мирпаязов, А.П.Пулатов, А.С.Султонов, А.В.Хидонов, катта ўқитувчи З.С.Иванова, ассистент Р.А.Бадамова кейинчалик кафедрага иқтисод фанлари номзоди С.Р.Очилов, О.Н.Корякинлар доцент лавозимида, Т.С.Шодмонов, Т.Г.Джунусовлар ассистентлик лавозимида  ишлай бошладилар.           

1976 йилда “Сув хўжалигини бошқариш” факультети ташкил қилингандан кейин кафедра ушбу факультет таркибига ўтказилди.

1979-1980  йилларда кафедрада иқтисод фанлари номзоди, доцент А.П.Пулатов мудирлик қилди.            

1980-1989 йилларда кафедрага иқтисод фанлари номзоди, доцент  А.С.Султонов мудирлик қилди.           

1984 йилда иқтисод фанлари номзоди С.А. Печаткин доцент лавозимига ишга қабул қилинди.            

1985 йилда иқтисод фанлари номзоди В.Н.Зарва доцентлик лавозимига қабул қилинди.           

1985 йилга келиб кафедрада 7 нафар фан номзодлари доцентлик лавозимида ишлади. Шу йиллар ичида катта ўқитувчи М.М.Исакова, ассистент Н.М.Каримова ишга қабул қилинди. 1979 йилда кафедра ўқитувчиларининг сай-харакати билан биринчи 50 нафар сув хўжалиги иқтисодчилари факультетимизни битириб  чиқдилар.           

1989 йилда доцент А.С.Султонов томонидан “Сув хўжалиги иқтисодиёти” бўйича биринчи ўқув қўлланма тайёрланди. Ушбу ўқув қўлланма учун 1991- йилда доцент Султоновга профессорлик илмий унвони берилди. 1992-йилда профессор А.С.Султонов Халқаро Инженерлик Академиясига  академикликка сайланди. 1996-йилда Тошкет ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш инженерлари институтининг илмий кенгаши профессор А.С.Султоновга “Хизмат кўрсатган профессор” фахрий илмий унвонини берди. Ўтган йиллар ичида 2 та профессор ва ўнлаб доцентлар етишиб чиқди. Шу йиллар ичида минглаб иқтисодчи бакалаврлар ва юзлаб магистралар кафедрамизни битирган.


Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар