Тарихи

“Инглиз тили” кафедраси мудири

Бегов Файзулло Рахматуллоевич

Tel.:+99871 237 06 18

E-mail:www.em.tiiame.uz

 

 


“Инглиз тили” кафедраси “Ўзбек тили ва чет тиллар” кафедраси таркибидан 2013 йилнинг декабрь ойи охирида ажралиб чиқди ва 2014 йилнинг январь ойидан бошлаб мустақил кафедра сифатида фаолият кўрсата бошлади. Аввалги кафедра таркибида инглиз тили билан бирга немис, француз, ўзбек ва рус тиллари ҳам мавжуд эди. Кафедрада 1 та ўриндош профессор 1 та доцент, 4 катта ўқитувчи, 26 нафар ўқитувчилар ҳамда 1 нафар кабинет мудири меҳнат қилмоқда. 2014-2018 ўқув йилларига мўлжалланган инглиз тили кафедраси проофессор-ўқитувчилари “Инглиз тилини ўргатиш жараёнида талабаларда коммуникатив хабардорликни шакллантириш” мавзуси устида илмий-педагогик фаолият олиб бориб 1 та монография эълон килишди. Хозирги кунда  2018-2023 ўқув йилларига мўлжалланган ИТИ мавзуси “Инглиз тили ўқитиш жараёнида талабаларда когнитив мотивatsiяни шакллантиришда инновatsiон ёндашув шакл ва методлари” устида инглиз тили кафедраси проофессор-ўқитувчилари илмий-педагогик фаолият олиб боришмоқда. Кафедра ўқитувчилари ўқув жараёни ва институт фаолиятида фаол иштирок этмоқдалар. 10 нафар ўқитувчи ўқув гуруҳларига мураббийлар сифатида бириктирилганлар. “Инглиз тили” кафедраси ўқитувчилари ҳар йили иқтидорли талабаларни фанлар Олимпиадасига тайёрлашда ўз ҳиссаларини қўшмоқдалар. Кундан кунга чет тилларни ўрганишга бўлган қизиқишнинг ортиб боришини ҳисобга олган ҳолда кафедрада ўқитувчилари томонидан инглиз тили ўргатишга катта эътибор берилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чет тилларни ўқитиш ва ўргатиш тизимини янада такомиллаштириш” тўғрисидаги  2012 йил декабрдаги  ойидаги ПҚ-1875-сонли қароридан келиб чиққан ҳолда нофилологик йўналишдаги олий ўқув юртлари талабаларига инглиз тили ўргатиш самарадорлиги ошириш, талабаларда инглиз тили ўргатиш мотивatsiяси ошириш, қизиқтириш, инглиз тили ўрганишга бўлган иштиёқларини қўллаб-қувватлаш, таълим бериш усулларини такомиллаштириш ва улардан кенгроқ фойдаланишга эришиш, ўзлаштириш кўрсаткичларининг юқори бўлишига эришишнинг оптимал йўллари танланади ва илмий асосланади. Бу билим ва кўникмаларга эга бўлган талабалар ижтимоий-иқтисодий, таълимий ва маданий соҳаларда инглиз тилидаги диалогик нутқни бемалол қўллана олишлари имконияти яратилади. Инглиз тили ўргатишнинг асосий услубларидан бири талабаларда коммуникативликни шакллантиришга қаратилган илғор педагогик технологияларни фаол қўлланишдан иборат. Ўзбекистон Республикасининг глобал бозор иқтисодиёти тизимига тобора чуқурроқ кириб бораётганлиги натижасида бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ва маданий алоқаларнинг кенгайиб бораётир. Шу билан бирга уларда инглиз тилини чуқур ўрганишга йўналтирилган кўникма ва малакаларини ривожлантириш, чет тилини ўргатиш сифатини оширишга қаратилгандир. Халқаро ҳамкорлик доирасида иқтисодий инвестицияларни Ўзбекистон сув хўжалиги тизимларига самарали жалб қилиш масаласи инглиз тилини пухта билган мутахассисларга бўлган талаб асосида илмий-тадқиқот ишлари йўналишлари белгилаб олинди. Шу мақсадларни назарда тутиб “Инглиз тили” кафедрасининг фаолият кўрсатиши муҳимдир.


Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар