Фаъкултет тарихи

1974 йилда Тошкент ирригация қишлоқ хўжалигини механизациялаш инженерлари институтининг “Гидротехник иншоотлар” факультети қошида “Сув хўжалиги иқтисоди ва уни таҳлил этиш” йўналиши очилди. Бу йўналиш 1976 йилга бориб мустақил факультетга айлантирилди.

Факультет 2004 йилдан “Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти”, 2015 йилдан “Сув хўжалигида менежмент” факультети номи билан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003 “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари” тўғрисидаги қарорига асосан “Иқтисодиёт ва менежмент” факультети номи билан фаолият кўрсатиб келмоқда.

Факултетга бириктирилган кафедралар қўйидагилардан иборат.

  • Иқтисодиёт кафедраси
  • Менежмент кафедраси
  • Бухгалтерия ҳисоби ва аудит кафедраси
  • Иқтисодий назария асослари кафедраси
  • Ахборот технологиялари кафедраси
  • Тиллар кафедраси
  • Инглиз тили кафедраси

Факультет қуйидаги таълим йўланишларида мутахассис ва кадрларни тайёрлайди:

5230100 — Иқтисодиёт (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар сув хўжалиги тармоғида сув ресурсларини ҳисобга олиш ва улардан фойдаланиш, сув объектларини муҳофаза қилиш ва сувнинг зарарли таьсири билан курашиш, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига сув хўжалиги истеьмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, деҳқончилик билан шуғуланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ва уларга ҳизмат кўрсатувчи инфратузилма, кичик фирмалар фаолиятини ташкил этиш ва такомилаштириш, сув хўжалиги обьектлари ва суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича замановий усулларнинг ўрганиш бўйича таянч билимлар оладилар.

5230200- Менежмент (сув хўжалигида) – бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар келажакда сув хўжалиги ишлаб чиқариш субъекти ва объектлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини бошқариш, турли мулкчилик шаклдаги корхоналарни, қўшма ва хорижий корхоналарни, ташқи иқтисодий фаолиятни, хўжалик фаолиятини юритувчи корхоналарни ташкил этиш ва бошқариш вазифаларини бажарадиган раҳбар ҳодимлар бўлиб етишади. Улар ирригация тизимлари хавза бошқармалари, ирригация тизимлари бошқармалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, сув хўжалиги лойиҳа ташкилотларида раҳбар ҳодим бўлиб ишлай оладилар.

5230900 – Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида) бакалавриат таълим йуналиши битирувчилари сув хўжалиги корхона ва ташкилотларида, жумладан қишлоқ ва сув вазирлиги, вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлимлари, ирригация тизими ҳавза бошқармаси, сув истеъмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиш ташкилотларида бош бухгалтер ва бухгалтер лавозимларида, шунингдек, илмий тадқиқот муассасаларида илмий ҳодим, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

5630100 — Экология ва атроф муҳит муҳофазаси бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар экология ва атроф муҳит муҳофазаси тармоқларида экологик муоммоларни ҳал қилиш, сув объектларининг муҳофаза қилиш ва сувнинг зарарли таьсири билан курашиш, сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига сув хўжалиги истеьмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, деҳқончилик билан шуғуланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ва уларга ҳизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятини ташкил этишнинг замановий усулларнинг ўрганиш бўйича таянч билимлар оладилар.

Факультетда 5 нафар профессор, 32 нафар доцент, 53 нафар катта ўқитувчи ва ассистент ишлайди. Факультет асосий штатидаги профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти 68 фоизни ташкил этади.

Ҳозирда факультетга ф-м.ф.н., доцент Кучаров Олимжон Рузимуротович раҳбарлик қилмоқда