Бакалавриатура йўналишлар

5232200-Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш

5232200-Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш бакалавриат  таълим йўналиши бўйича бакалаврлар иқтисодиётнинг сув хўжалиги  ташкилотларига хизмат кўрсатувчи инфратузилма субъектлари, ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш мажмуалари ва уларнинг таркиби ;

Ассотсиатсиялар, коорпоратсиялар, концернлар, холдинг, ишлаб чиқариш бирлашмалари;

Сув истъмолчилари уюшмалари, агрофирма ва компаниялар, шунингдек, турли мулк шаклидаги корхоналарнинг рақобатбардошлиги, илмий тадқиқот муассасалари ва маҳаллий давлат органларида иқтисодий фаолиятини таъминлаш

5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида)

5230900-Бухгалтерия ҳисоби ва аудит (сув хўжалигида) бакалавриат таълим юналиши битирувчилари сув хўжалиги корхона ва ташкилотларида, жумладан қишлоқ ва сув вазирлиги, вилоят ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлимлари, ирригатсия тизими ҳавза бошқармаси, сув истеъмолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиш ташкилотларида бош бухгалтер ва бухгалтер лавозимларида, шунингдек, илмий тадқиқот муассасаларида илмий ҳодим, шунингдек, қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги касб-хунар коллежларида ўқитувчи лавозимларида фаолият юритишлари мумкин.

5630200-Сув хўжалигида экология хавфсизлиги

5630200-Сув хўжалигида экология хавфсизлиги бакалавриат таълим йўналиши бўйича бакалаврлар экология ва атроф муҳит муҳофазаси тармоқларида экологик муоммоларни ҳал қилиш, сув объектларининг муҳофаза қилиш ва сувнинг зарарли тасири билан курашиш, сув хўжалиги эксплуататсия ташкилотларига сув хўжалиги истемолчилари уюшмалари, сув хўжалиги қурилиши ташкилотлари, деҳқончилик билан шуғуланувчи фермер ва деҳқон хўжаликлари ва уларга ҳизмат кўрсатувчи инфратузилма фаолиятини ташкил этишнинг замановий усулларнинг ўрганиш бўйича таянч билимлар оладилар.