Факултет янгиликлари

“Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш” “Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш”
Иқтисодиёт кафедраси доценти Максумханова Азизахон Мукадировна “Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш” мавзусида Очиқ маъруза ўтди.
Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги ҳамкорлик Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишдаги ҳамкорлик
30 ноябрь куни ТИҚХММИ 2-маърузалар залида соат 15:00 да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабаларига Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-ИИБ бошлиғи подполковник Даминов Камолиддин Бобошерович, Мирзо Улуғбек тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси 2-ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник Халиков Жаҳонгир Баходировлар иштирокида “Талаба ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчиликнинг олдини олиш” мавзусида профилактик тадбир ўтказилди.
Ўқувчи қалбига йўл Ўқувчи қалбига йўл
“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнида таниқли санъаткорлар билан учрашувда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани О.Р.Кучаровнинг ташаббуси билакн Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур туманидаги 192 – сонли мактаб ўқувчилари мактаб директори  Дилдора Шавкатовна раҳбарлигида иштирок этишиб эстетик завқ олишди.
Хайрия акцияларимиз давом этади Хайрия акцияларимиз давом этади
Институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти қишлоқ  ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети Ёшлар Кенгаши фаоллари бошлаб берган хайрия акциялари давомли бўлмоқда. Худди шундай савобли ишлардан яна бири “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан ташкил этилди. Факультет раҳабарияти ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, керакли ёрдамларини беришди.
Ёдгорлик мажмуасига ташриф Ёдгорлик мажмуасига ташриф
7 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Сув хўжалигида экология хавфсизлиги” таълим йўналиши 106-гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди.
Қомусни билиш – номусни таниш Қомусни билиш – номусни таниш
Талаба ёшларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, билимини ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш мақсадида 12-декабрь куни ТТЖ-3 да «Конституция билимдони» кўрик - танлови бўлиб ўтди.
Тажриба алмашиниш самараси Тажриба алмашиниш самараси
“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасининг етакчи профессор-ўқитувчилари ТДТУ “Энергетика” факультетининг “Электр таъминоти” ва “Муқобил энергия манбалари” кафедраларида бўлиб, кафедра ходимларининг  илмий, услубий ва тарбиявий - ташкилий фаолияти билан танишди ва лаборатория базасини шакллантириш жараёнини ўрганди.
ТАРИХИЙ	ТАНГА - МУҲРДИР ВАТАНГА ТАРИХИЙ ТАНГА - МУҲРДИР ВАТАНГА
Сергей Бородин уй-музейи директори Г. Ахунова ҳамда музей катта илмий  ходими А. Мусакаевалар иштирокида тадбир ташкил этилди. 
​Гиёҳвандлик – аср иллати ​Гиёҳвандлик – аср иллати
18 декабрь куни  Институт маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда таълим муассасалари талаба ёшлари орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш”  мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди.
​Юксак марра сари ​Юксак марра сари
22 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшларини дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида факультет деканати ҳамда “Ёшлар иттифоқи” факультет кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган 2018-2019 - ўқув йили бошидан старт олган “Заковат” лигаси ўйинларининг финал босқичи ўтказилди.
Маҳорат сабоғи Маҳорат сабоғи
23 - январь куни «Илмий мақола ва тезис ёзиш шартлари» мавзусида мароқли маҳорат дарси бўлиб ўтди.
Инсон хотираси азиз ва муқаддас Инсон хотираси азиз ва муқаддас
«Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети» Ёшлар кенгаши фаол талабалари биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд айёмининг 81 йиллиги муносабати билан бобомизни хотирлаб уларнинг номига қад ростлаган ҳайкал ҳамда Ислом Каримов музейига биргаликда ташриф буюришди.
  Контракт тўловлари учун ID рақамлари Контракт тўловлари учун ID рақамлари
Контракт тўловлари учун ID рақамлари
Беғубор баҳорнинг биринчи кунида Беғубор баҳорнинг биринчи кунида
1 - март Ўзбек халқининг севимли адибаси, Ўзбекистон халқ шоири Зулфияхоним таваллуд топган куни муносабати билан институтимиз талаба қизлари ва факультетлар хотин-қизлар кенгаши раислари Адиблар хиёбонига ташриф буюришдилар. У ерда Шоира Зулфияхонимни эслаб, Зулфияхоним ҳайкали пойига гуллар қўйишдилар.
Баҳор келар уни сўроқлаб Баҳор келар уни сўроқлаб
“СХТЭ ва Б” факультети  Хотин-қизлар кенгаши томонидан 1-март куни Ўзбек халқининг севимли шоираси таниқли жамоат арбоби халқаро тинчлик учун кураш жарчиси Зулфия Исроилова таваллудининг 104 йиллигига бағишлаб "Муҳаббат ва ҳаёт куйчиси" мавзусида мушоира кечаси бўлиб ўтди.
8  март-“Халқаро хотин қизлар куни” 8 март-“Халқаро хотин қизлар куни”
8  март-“Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан 2019 йил 6 март куни соат 12:50 да Б-ўқув биноси Анжуманлар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетнинг талаба қизларини табриклаш ва институт ректорининг табригини етказиш ...
Ақл чархи Ақл чархи
16-март куни «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети Ёшлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган Шахмат-шашка мусобақаси доирасида режалаштирилган «ШАШКА» мусобақаси бўлиб ўтди.
Тил билган эл билар Тил билган эл билар
ТИҚХММИ 2-маърузалар залида “Тиллар” кафедраси профессор-ўқитувчилари Э.Юсупов, У.Ташева, И.Алленова ҳамда “СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиевлар ҳамкорлигида институтнинг “СХТЭ ва Б” ва “ҚХМ” факультетлари талабалари учун таклиф этилган Москва Давлат педагогика институти профессори Янченко Владислав Дмитриевич иштирокида “Рус тилини ўрганишнинг замонавий усуллари” мавзусида маъруза ва маҳорат дарси ўтказилди. 
Қадрдон мактабим Қадрдон мактабим
ТИҚММИнинг Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети декани З.Муқимов 2019 йил 4 апрель куни ўзи таълим олган Қашқадарё вилоятидаги 11-мактабга ташриф буюрди.
Оила тарбия ва эътиқодга таянади Оила тарбия ва эътиқодга таянади
“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшлари учун “СХТЭ ва Б” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ҳамда Институт хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова ҳамкорлигида “Талаба ёшлар ўртасида диний-маърифий ва Оилада фарзанд тарбияси ва ўгитлар” мавзусида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби ўринбосари, “Ислом ота” жомеъ масжиди имом хатиби Жасурбек Раупов иштирокида маърифий учрашув бўлиб ўтди.