Хорижлик профессор Камол Кантарчи билан давра сухбати
Жорий йилнинг 17-26 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Ўзбекистонда Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари” ҳамда “Ўзбекистонда халқаро маданий мерос хафталиги” ўтказилаётган халқаро тадбирлар доирасида “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети ва ЎзР Туризм қўмитаси хузуридаги “Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти”нинг икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш шартномасига биноан “ТИҚХММИ” Миллий тадқиқот университетида жорий йилнинг 23 октябрь куни Туризм таълим йўналиши талабалари иштирокида туризм соҳасининг етакчи экспертларидан бири Туркиянинг Алания Алааддин Кейкубат университети (АLKU) Туризм менежменти кафедраси профессори Камол Кантарчининг “Ўзбекистонда туризм барқарорлиги ва иқлим ўзгариши асосий хавф сифатида” мавзусидаги “меҳмон маърузаси” ўтказилди.
Маърузада халқаро туризмнинг энг янги йўналишлари ва тенденциялари ёритиб берилди, хорижий эксперт Ўзбекистоннинг туризм соҳасини барқарор ривожланиш ҳусусиятларига ижобий баҳо берди ва истиқболига ўз қарашини билдирди. Учрашув университет талабалари томонидан зўр қизиқиш билан қабул қилинди, берилган саволларга тўлиқ жавоблар олинди. Учрашув “Иқтисодиёт” факультети раҳбарияти, “Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари иштирокида бўлиб ўтди.
“Iqtisodiyot” fakulteti dekani o‘rinbosari
U.Xoliyorov ma’lumoti
Universitet matbuot xizmati