“Internal Quality Assurance” халқаро лойиҳасининг мазмун моҳияти

“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценлари А.Табаев ва А.Бабаджановлар ҳамда катта ўқитувчиси ҳамда факултет тютори Ш.Нортошевлар 3-талабалар турар жойига ташриф буюрдилар. Ташриф давомида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси доценлари А.Табаев 3-ТТЖ да яшовчи “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултети талабаларига Университетда Жаҳон Банкининг Халқаро ривожланиш ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамкорлигидаги “Олий таълимни модернизация қилиш” халқаро лойиҳаси доирасида “Internal Quality Assurance” (Ички Сифатни Таъминлаш) халқаро лойиҳаси олдига қўйилган мақсад ва вазифалари бўйича маълумот берди. Ташриф сунгида катта ўқитувчиси М.Рахматалиев “Қишлоқ ва сув хўжалиги салоҳиятини ривожлантириш ҳамда таълим хизматлари, тадқиқот ва инноватсиялар глобал бозорида Марказий Осиёда таълим ва илм-фан нуфузини мустаҳкамлаш” Университет миссиясининг мазмун моҳиятини тушунтириб бердилар. 

BH va A kafedrasi katta o`qituvchisi M.Raxmataliyev ma`lumoti

SXTE va B fakulteti axborot xizmati.