Тарихи

“Иқтисодий назария асослари” кафедраси мудири, PhD

Ахмедов Азамат  Камилович

Тел.:  +99871-237-09-73

Email: a.akhmedov@tiiame.uz

 

 

“Иқтисодий назария асослари” кафедраси 1949-йилда “Сиёсий иқтисод” номи билан ташкил топган.  2001-йилдан бошлаб кафедранинг номи “Иқтисодий назария асослари”га ўзгартирилган.  Кафедрада шу йиллар ичида юқори илмий салоҳиятга эга бўлган профессор-ўқитувчилар фаолият юритиб келган.  Улар орасида доцент И. Э. Чалашилин,  доцент М. А. Макаров,  доцент И. Н. Неткачев,  профессор У. Х. Нигмаджановларнинг хизматлари жуда катта.  Бугунги кунда ҳам кафедрада илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар фаолият юритмоқда.  Жумладан,  доцент М. Х. Саидова,  доцент Т. Р. Файзуллайева,  доцент Ч. А. Мирзайевлар.  Улар томонидан юқори назарий ва амалий савияда илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

2018 й.  - ҳ. в.     ― и.ф.ф.д., PhD,  Ахмедов Азамат Камилович

2012-2018 й. й.  ― и. ф. н. ,  доцент Саидова Мадина Хамидовна

2007-2012 й. й.  ― и. ф. н.  Султанов Баҳодир Файзуллайевич

2001-2007 й. й.  ― и. ф. д. ,  профессор Нигмаджанов Учкун Холметович

Илмий-тадқиқот фаолиятига иқтидорли талабалар,  магистрлар жалб қилинмоқда.  Ҳар йили илмий ишлардан олинган натижалар илмий мақолалар ва тезисларда ўз аксини топмоқда.  Кафедрада “Истеъдодли иқтисодчи” илмий жамияти ташкил этилган бўлиб,  у ўз ичига тўртта тўгаракни қамраб олган,  яъни “Иқтисодчи-тарихчи” (С. Икрамова),  “Ёш иқтидорли талабалар” (Т. Файзуллайева),  “Ёш иқтисодчи” (Д. Рустамова),  “Экономист-практик” (Р. Аллайева).  Ушбу тўгаракларга 50 нафардан ортиқ талабалар аъзо ҳисобланади.  Улар кафедра профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда мунтазам равишда иқтисодиётнинг долзарб масалалари бўйича изланишлар олиб боришади.  Изланишлар натижалари Республика ОТМларида ташкил этиладиган ёш олимларнинг илмий конференсияларида ҳар йили мақола ва тезислар кўринишида ўз аксини топади.  Жумладан,  2017-йилда 2 та Халқаро конференсия ва 10 тадан ортиқ маҳаллий илмий-амалий анжуманларда чоп этилган бўлса,  2018-йилда 3 та Халқаро илмий мақола,  5 та Халқаро конференсия ва 20 тадан ортиқ тезислар чоп этилган.   Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан эса хорижий илмий журналларда – 16 та,  маҳаллий ОАК журналларида – 6 та,  Халқаро конференсияларда – 8 та,  маҳаллий конференсия ва илмий-амалий анжуманларда 30 дан ортиқ мақола ва тезислар чоп этилган.

Кафедрада буджет асосида бажарилаётган “Қишлоқ хўжалиги экинлари таркиби ўзгариб бориши шароитида йер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” мавзусидаги илмий-тадқиқот иши доирасида,  1 та монография,  1 та ўқув-қўлланма чоп этилди.

Аллаева Р. Р.  Макроэкономика (Учебное пособие).  – Т. :  “Тафаккур қаноти”,  2018.  – 232 стр.

Файзуллаева Т. Р. ,  Абдуразокова Н. М.  Хлопкаводства Узбекистана и перспективы эе развития (Монография).  –Т. :  ТИҚХММИ,  2019.  – 210 б.

Кафедра профессор – ўқитувчилари томонидан янги педагогик технологияларни қўллаб барча фанлар бўйича методик қўлланма ва кўрсатмалар қайта ишлаб чиқилди.  Кафедрада ўқитиладиган барча фанлардан ўзбек тилида модуллар тайёрланди.


Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар