Илмий ишлар

Кафедрада 2014 – 2017 йиллар мобайнида “Ўзбекистон Республикасида суғориладиган ерлар ва сув ресурслари самарадорлигини оширишнинг асосий омиллари” мавзусида илмий – тадқиқот иши олиб борилда. Унга кафедра профессори У.Нигмаджанов рахбарлик қилиди. Мавзунинг асосий мақсади республикамизда суғориладиган ерлар ва сув ресурслари самарадорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш бўлиб, илмий изланишлар натижаси қуйидагиларда ўз аксини топди:

қишлоқ хўжалигида сув ва ер ресурсларидан фойдаланишнинг хусусиятлари илмий жихатдан асослаб берилди;

республика ва вилоятлар кесимида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигининг кўрсаткичлари аниқланди;

республика ва вилоятлар кесимида ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тахлилининг методикаси яратилди;

олинган натижалар ишлаб чиқариш ва ўқув жараёнига тадбиқ этилди;

2018 йилда “Қишлоқ хўжалиги экинлари таркиби ўзгариб бориши шароитида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш” (Тошкент вилояти фермер хўжаликлари мисолида)

Ишнинг мақсади - 2018 йил илмий-тадқиқот ишларининг режасига киритилган мавзу бугунги куннинг долзарб муаммоларини ҳал этишга йўналтирилган.

Илмий-тадқиқот ишлари юқори салоҳиятли профессор-ўқитувчилар томонидан олиб борилиб, кафедранинг илмий салоҳияти 43 фоизни ташкил этади.