Илмий ишлар

Ишларнинг номи

Мақсад ва вазифалари тўғрисида қисқача маълумот

1.

 

 

 

 

Мавзу: “Обучение студентов языкам в условиях информационно- коммуникационных  технологий.” (2016-2020 йй.)  

Раҳбар:

доцент  Ф.Б.Киличева

Мутахассисларни  касбий тайёрлашда Ахборот- коммуникация  технологиялари ҳамда ўқув жараёнида улардан услубий, унумли фойдаланишнинг мақсад ва вазифаларидан концептуал асосларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига татбиқ этиш.

Кўриладиган тадқиқотлар натижалари талабаларнинг рус тилида сўзлашиш ва фикрлаш қобилиятини ривожлантиришда катта ёрдам беради .

2.

Мавзу: “Ўзбек тили фанини ўргатишда ахборот технологиялардан фойдаланиш”. (2016-2020 йй.) 

Раҳбар:

доцент  К.Н.Рахимова

Таълим   тизими  олдида  талабанинг ахборот  олиш ва  қайта ишлаш  маданиятини шакллантириш ва  ривожлантириш турибди. Билим  бериш ва ўзлаштириш билан бирга  ахборотни  таҳлил  қилиш,  ахборот алмашиш ва улардан  янги  билим олишда  фойдаланиш  кўникмаларини шакллантиришдан  иборат бўлади. Ўйинли  технолгиялар,  турли  иш шакллари, мотивация , ҳарфларни  тўғри  ёзиш, расмларни очиб кўриш, матнлар яратиш, расмлар чизиш медиа-маҳсулотлари, кўргазмали  материаллар, нутқий  мавзулар асосида видеофильмлар, аудивоситалар, луғат билан ишлаш сўзлар  таржимаси , янги  маълумотларни аниқлаш, электрон дарсликлардан фойдаланиб орқали  тил  ўргатиш усуллари ёритилади.

3.

Мавзу:  Иммигрант сўзлар ёрдамида француз тилини ўргатиш.

(2016-2020 йй.) 

Раҳбар:

катта ўқитувчи

М.Т.Саипова

Тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари илмий мавзунинг моҳиятидан келиб чиқади. Ишнинг мақсади бўлажак мутахассиаларни тайёрлашда иммигрант сўзларининг ўрнини аниқлашдан иборат. Мутахассислик ҳамда умумтаълим йўналишидаги чет тилдан иммигрант сўзлар тизимини яратиш ва уларни таълим жараёнига жорий этиш бўйича қуйидаги вазифалар бажарилади:

• Иммигрант сўзларини ўргатиш борасида олиб борилган тадқиқот ишларини ўрганиб чиқиш ва уларга муносабат билдириш;

• Иммигрант сўзларининг мақбул турларини махсус танлаб олиш ва уларни амалиётга татбиқ этиш;  

•  Иммигрант сўзларининг оптимал усулларини ишлаб чиқиш;

• Иммигрант сўзларининг самарадорлигини аниқлаш учун тажриба-синов ишларини ўтказиш. 

4.

Мавзу: “Немис тили ўргатишда ирригация терминларидан фойдаланиш” (2016-2020 йй.) 

Раҳбар: ўқитувчи, п.ф.н.,     Э.Т.Эркаев

Тадқиқотнинг мақсади илмий  мавзунинг  моҳиятидан келиб  чиқади. Ишнинг мақсади-бўлажак мутахассисларни  тайёрлашда ирригация терминларининг ўрнини  аниқлашдан иборат.

Умумтаълим  йўналишдаги чет тилидан  ирригация  терминлари тизимини ёритиш ва уларни таълим  жараёнига  жорий этиш бўйича бир қанча вазифалар  бажарилиши  назарда  тутилади.