Тарихи

“Менежмент” кафедраси мудири, иқтисод фанлари номзоди

Ли Марина Рудольфовна

Тел: +99871-237-19-74

E-mail: limarinarud@gmail.com

 

 


Бугунги кундаги «Менежмент» кафедраси 1974 йилда «Сув хўжалиги иқтисодиёти ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш» номи билан ташкил этилган. 1999 йилда кафедра негизида иккита, яъни «Иқтисодиёт» ҳамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари ташкил топган. 2004 йил «Иқтисодиёт» хамда «Менежмент ва маркетинг» кафедралари бирлаштирилиб, «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси ташкил этилди. 2007 йил «Сув хўжалигини бошқариш ва унинг иқтисодиёти» кафедраси тугатилиб, «Сув хўжалигини бошқариш» ва «Сув хўжалиги иқтисоди» кафедралари ташкил этилган. 

Кафедрага 1974-1979 йиллларда дотс. А.М. Валижанов, 1980 йилда дотс. А.П. Пўлатов, 1981-1982 йилларда проф. А.С.Султонов, 1982-1984 йилларда проф. Р.Турсунов, 1985-1992 йиллар проф. Эм.В.А., 1992-1994 йилларда проф. Х.А.Бахретдинова, 1995-2002 йилларда дотс. Х.Т.Тошматов, 2003 йилда дотс. З. Адилова, 2003-2004 йилларда дотс. Б.Г.Миркаримов, 2004-2007 йилларда дотс. З.Я. Худойберганов, 2007-2008 йиллари дотс. А.Ж.Тошбоев, 2008-2015 йилларда дотс. Ж.Х.Рашидов, 2015-2017 йиллари дотс. Б.Х.Шафкаров раҳбарлик қилган. 2017 – 2019 йилларда А.К. Тўлабоев «Менежмент» кафедрасида раҳбарлик қилиб келган. 2019 йил 23 августдан бошлаб М.Р. Ли «Менежмент» кафедрасида раҳбарлик қилиб келмоқда. Кафедрада 3 та профессор, 5 та доцент, 5 та катта ўқитувчи (улардан 1 таси фан номзоди), 1 та ассистент ҳамда 1 та стажор-ўқитувчи фаолият юритиб келмоқда.


Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети Ўқитиладиган фанлар Илмий ишлар Тадқиқотчилар Ҳамкорлар Кафедра ходимлари Тўгараклар Дарс жадвали Алоқалар