Илмий ишлар

“Иқтисодиёт” кафедраси профессор-ўқитувчилари 2017-18 йилда қуйидаги илмий натижаларга эришдилар:

Монография  - 2 та;

Ўқув қўлланма – 2 та;

Тавсиялар - 1 та;

Хорижда чоп этилган илмий мақолалар – 15 та;

Халқаро илмий конференцияларнинг мақола ва тезислари – 18 та;

Республика илмий журналларда чоп этилган мақолалар – 20 та;

Республика илмий анжуманларда чоп этилган мақола ва тезислар - 21 та;

Патентлар – 1 та.

 

Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланмаган илмий-тадқиқот ишларнинг бажарилиши ва улардан олинган илмий ва амалий натижа

Мамлакатимиз аграр соҳасида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларни янада такомиллаштириш, жумладан қишлоқ ва сув хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар шароитида агроресурслардан, хусусан ер-сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, тизимни инновацион асосда ривожлантириш муҳим   вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Шу нуқтаи-назардан «Иқтисодиёт» кафедраси ҳам ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги қонуни ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» бўйича ишлаб чиқилган институтнинг истиқболли тараққиёти дастурига мувофиқ, кафедра профессор-ўқитувчиларининг баркамол ёшларни тарбиялаш, ўқув жараёнини илмий-тадқиқот ишлари билан узвий боғлаб олиб бориш, талабаларнинг илмий-ижодий дунёқарашини такомиллаштириш, қишлоқ ва сув хўжалигида замонавий илмий-амалий кўникмаларга эга бўлган мутахассисларни тайёрлашга қаратди.

Кафедрада олиб борилган илмий-тадқиқот иши бўйича барча мавзуларда  тасдиқланган режа-қайднома, ишчи дастур ва йиллик календар режалари мавжуд.

2019 йил кафедра институт бўйича илмий-тадқиқот ишларининг режасига биноан 5-“Суғорма деҳқончиликда сувдан фойдаланишнинг ташкилий-иқтисодий асослари» муаммоси доирасида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришди.

2019 йилда кафедрада қуйидаги мавзуларда ИТИлари олиб борилган ва натижаларга эришилган.

Инновацион ҳамкорлик гуруҳларининг фаолияти самараси натижасида  Иқтисодиёт кафедраси  2018 йилда 2 та амалий грант лойиҳасини ютиб олди булар:

1. 2018-2020 йилларга мўлжалланган ПЗ - 20170929209 «Аграр соҳани модернизациялашда қишлоқ ва сув хўжалигида давлат-хусусий шерикчилигини шакллантириш ва ривожлантириш» (Лойиҳа раҳбари и.ф.д., проф. Умурзақов Ў.П) амалий лойиҳасини 2018 йилда бажариладиган ишлар учун 150 (бир юз эллик) млн.сўм ажратилган.

2. 2018-2020 йилларга мўлжалланган ПЗ-20170929275 ““Мамлакатнинг озиқ-овқат таъминотини яхшилашда балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асосларини такомиллаштириш” (Лойиҳа раҳбари и.ф.н., доцент У.Сангирова) амалий лойиҳасини 2018 йилда бажариладиган ишлар учун 100 (юз) млн.сўм ажратилган. Ушбу амалий лойиҳани бажаришда Хамижрочи ташкилот Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадиқоқот институти хисобланади.

 Давлат бюджетидан маблағ билан таъминланган илмий- тадқиқот ишларнинг бажарилиши ва эришилган илмий натижалар

2019 йил илмий-тадқиқот ишларининг режасида кафедра профессор ўқитувчилари томонидан 2019 йил давлат бюджети асосида қуйидаги мавзуларда  “Мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимида коопераиция муносабатларини такомиллаштириш” (илмий раҳабар доцент С.Умаров) мавзусидаги давлат бюджети асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишининг бажарилиш муддати 2019-2021 йилларни ўз ичига олади. Ушбу илмий-тадқиқот ишида 5 нафар профессор-ўқитувчи  ва 2 нафар талабалар қатнашмоқда. “Мамлакатнинг озиқ-овқат таъминотини яхшилашда балиқчилик тармоғини ривожлантириш истиқболлари” (илмий раҳабар доцент У.Сангирова)  мавзусидаги давлат бюджети асосида амалга ошириладиган илмий-тадқиқот ишининг бажарилиш муддати эса 2018-2021 йилларни ўз ичига олади. Ушбу илмий-тадқиқот ишида 8 нафар профессор-ўқитувчи  ва 1 нафар талаба қатнашмоқда.

Чет эл грантлари бўйича бажарилган ишлар

2018  йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 22 мартдаги “Халқаро Ривожлантириш Ассоциацияси иштрокидаги олий таълим муассасалари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадюбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2848 сонли буйруғи билан тасдиқланган Академик инновациялар гранти танловига Германиянинг IAMO илмий тадқиқот институти билан хамкорликда “Создание междисциплинарной лаборатории «Аграрных инноваций и ресурсов»” номли лойиҳа муваффақиятли грантга сазовор бўлди. Ҳозирда ушбу лойиҳа доирасида лабораторияни жиҳозлаш ва тернинг-семинар курсларни ташкил этиш ййшлга қўйилган.

 Илмий ва илмий- педагогик ходимлар тайёрлаш самарадорлиги

2019 йилда кафедра докторнати И.Юнусов 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича профессор У.Умурзаков илмий раҳбарлигида “Мамлакатнинг озиқ-овқат таъминотини яхшилашда балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини  кафедра муҳокамасидан ўтказди. Ҳозирда Илмий семинарга муҳокамадан ўтказиш учун тайёргарлик ишларини олиб бормоқда.

2020 йилда кафедра мустақил тадқиқотчилари С. Искандаров, Ш.Муродовлар ўз диссертация ишларини химоя қилиши режалаштирилган.

Кафедрада 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” ихтисослиги бўйича 2 нафар таянч докторантлар (М.Рахматалиев, С.Эшматов) ўз илмий-тадқиқот ишлари устида иш олиб боришмоқда. Буларга 2 нафар фан доктори, профессорлар (Ў.Умурзаков, С.Умаров) илмий маслаҳатчилик қилишмоқда. Барча катта илмий ходим-изланувчиларнинг докторлик диссертацияси мавзулари институт Илмий Кенгашида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.

2019 йилнинг ярим йиллигида бажарилган ишларнинг натижалари кафедрада муҳокама қилинди ва камчиликлар кўрсатилиб, таклифлар берилди. Хулоса қилиб айтганда, қўйилган талабларга нисбатан олсак, ушбу катта илмий ходим-изланувчиларнинг докторлик диссертацияларини бажариш ҳолати қониқарли. Лекин илмий ишлари натижалари республика ва хорижий журналларда эълон қилиниши талаб даражасида эмас.

2020 йил учун ИТИ режаси

1. Мева-сабзавот маҳсулотларини сотиш тизимида кооперация муносабатининг ташкилий-иқтисодий асослари (раҳбар катта ўқитувчи Ш.Муродов) мавзулари давлат бюджети асосида илмий-тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, кафедранинг 3 нафар профессор-ўқитувчилари ҳам докторлик диссертация устида илмий-тадқиқот ишларини олиб боришмоқда.

Талабалар ва ёш олимларнинг илмий-тадқиқот ишларида қатнашиши

Кафедрада «Кадрлар тайерлаш миллий дастури»га мувофиқ иқтидорли талабалар билан индивидуал иш олиб бориш йўлга қўйилган. Бунга асосан кафедра иқтидорли талабаларини фаннинг аниқ йўналишлари бўйича илм-фанга жалб этиш мақсадида «Устоз-шогирд» тизими асосида ректорнинг 273 а/ф-сонли буйруғи билан етакчи профессор-ўқитувчиларга бириктирилган.

Кафедрада «Иқтисодчи» - илмий тўгарагида 14 нафар талаба фаолият кўрсатиб келмоқда. Шунингдек, ушбу талабалар кафедраларда олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишларида ҳам иштирок этмоқдалар.

Кафедра профессор-ўқитувчилари раҳбарлигида факультетнинг иқтидорли талабалари қўйидаги ютуқларга эришилган:

1. Кафедрада иқтидорли талабалар билан ишлаш учун “Ёш иқтисодчи” илмий жамияти ташкил этилган. Унга кафедрадаги илмий салоҳиятли профессор-ўқитувчилар: Ў.П.Умурзаков и.ф.д., профессор., А.Султонов и.ф.н., профессор, У.Сангирова и.ф.н., доцент, Н.Абдураззакова и.ф.н., доцент,  С.Умаров и.ф.н.,  доцент, ҒДўстмуродов и.ф.н. раҳбарлик қилмоқдалар.

2. 2019 йил  “Иқтисодиёт” таълим йўналиши 202-гуруҳ  магистри Хафизов Бунёд Зайнинддин ўғли  (раҳбар доцент У.Сангирова) номдор Президент давлат стипендиясига сазовор бўлди.

Фанлар Академиясининг илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа институт ва корхоналар билан биргаликда олиб борилган ишлар ҳақида маълумотнома

«Иқтисодиёт» кафедраси 4 та ташкилот, жумладан Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий-тадиқоқот институти, Тошкент вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси, Бўз-сув ирригация тизими бошқармаси, Чирчиқ-Охангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Аму-Сурхон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ва Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари билан инновацион ҳамкорлик борасида шартномалар мавжуд. Унга кўра 4 инновацион гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, унда 11 нафар профессор-ўқитувчи, 22 нафар корхона вакиллари, 3 нафар катта илмий ходим изланувчи, 4 нафар иқтидорли талабалар фаолият олиб боришмоқда. Корхоналарнинг илмий технологик муаммолари бўйича 7 та курс иши, 4 та битирув малакавий иши, 1 та докторлик диссертациялари асосида илмий-тадқиқот ишлари йўлга қўйилган.