Амалиёт хисоботи

Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети 5230200- Менежмент йўналиши  талабаларининг ишлаб чиқариш амалиёти обектлари ва бу тўғрисида олиб борилаётган ишлар бўйича Ҳисоботи

 

5230200- Менежмент (сув хўжалгида) талабаларининг малака амалиётини ўташ ва амалга ошириш сифатини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон ва 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3151-сон қарорлари, “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқлари учун муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2017 йил 24 майдаги ПҚ-3003-сонли қарори, 2017 йил 13 декабрдаги ПҚ-3432-сонли қарорилари, 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3775-сонли қарорлари ҳамда институтнинг танишув, ўқув-танишув, ишлаб чиқариш ҳамда битирув олди амалиётини  ташкил этиш тўғрисидаги Низомига асосан қуйидаги ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан амалиёт даврида талабалар: менежмент назарияси ва амалиёти, менежментнинг  тамойиллари, усул, услуб ва қарор қабул қилиш асосларини, менежмент қонунлари, тамойиллари, функциялари тўғрисида тасаввурга эга бўлиши; сув ресурсларини бошқаришнинг ҳавзавий усули, менежмент  қарорлари ва уларни қабул қилиш йўллари, сув хўжалигида меҳнат жараёнларини бошқариш хусусиятларини билиши ва улардан фойдалана олиши; таҳлил учун зарур бўлган маълумотларни ҳисоботлардан тўғри танлаш, асосий иқтисодий кўрсаткичларни ҳисоблаш, бирламчи ҳужжатлардан фойдалана олиш кўникмаларига эга бўлишади.

  Юқоридагилардан келиб чиқиб 5230200- Менежмент (сув хўжалгида) йўналиши талабаларининг малака амалиётини Чирчиқ-Охангарон ИТБ, Бўзсув ИТБ, Сувсаноатмаш АЖларда ўтаб, амалиёт жараёнида соҳага оид наарий ва услубий тушунчаларни тўла ўзлаштира олиши, соҳа корхоналарини молиявий кўрсаткичларини иқтисодий таҳлил қилишда ижодий фикрлай олиши, ўрганилаётган жараёнлар ҳақида мустақил мушоҳада юритиши, меҳнат муносабатларига оид таҳлил натижаларини тўғри акс эттира олиши, ўрганилаётган жараёнга таъсир этувчи омилларни аниқлаш ва уларгатўла баҳо бериш, таҳлил натижалари асосида вазиятга тўғри ва холисона баҳо бериш, ўрганилаётган иқтисодий ҳодиса ва жараён тўғрисида тасаввурга эга бўлиш, ўрганилаётган жараёнларни аналитик жадваллар орқали таҳлил этиш ва тегишли қарорлар қабул қилиш бўйича амалда бажариш қобилияти шаклланди.