Илмга чанқоқ ёшларга

Истеъдод ва қобилиятнинг муносиб баҳоси мукофот, унвон сингари рағбатлантиришлар билан белгиланади.  Илмга интилиш ва изланувчанлиги билан ажралиб турган ёшларнинг муносиб баҳоланиши институтимиз раҳбариятининг доимо диққат марказида. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларни тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги 226-сонли, 2015 йил 3 ноябрдаги “Қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини олий маълумотли юқори малакали кадрлар билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 311-сонли қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 12 августда қабул қилинган, Сенат томонидан 24 августда маъқулланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг 25-моддасида кўрсатилган Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида институтнинг 2017 йил 3 мартдаги “Илмий кенгаш стипендияси ва уни тайинлаш тартиби тўғрисида Низомга”га мувофиқ, Институт ректорининг 11.09.2018 йил 830/Т-сонли “2018/2019 ўқув йили учун институтнинг иқтидорли талабаларига “Илмий кенгаш” стипендиясини тайинлаш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди. 2018/2019 ўқув йилида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети, “Ер ресурсларини бошқариш” факультети ва “Гидромелиоратив ишларни механизациялаш” факультетларининг бир гуруҳ иқтидорли талабалари “Илмий кенгаш” стипендияси соҳиблари бўлишди. Уларнинг исми шарифларини келтириш мақсадга мувофиқ назаримда. Яҳёев Отабек Юсупович, Пирназарова Гулнора, Йулдошбоев Бахтиёржон,  Хакимов Жавоҳир Усмонович, Махмудов Жасур Шаҳобжонович,  Аҳмадов Сафарали,  Исмоилова Хаитбу Раимжоновна, Раимназарова Мавлуда, Иномова Наргиза Рустамовналар ана шундай рағбат соҳиби бўлишди. 2018/2019 ўқув йилида “Илмий кенгаш стипендияси” соҳиби бўлган талабаларни самимий табриклаймиз!

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов