“ABCO” – Бухгалтерлар мактаби

2018 йил 14 сентябрь куни соат 1100 да Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида “ABCO” – Бухгалтерлар мактаби” тантанали равишда очилди. Ушбу мактаб раҳбари Карахаджаева Матлюба Аскаровнанинг таклифига биноан Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси мудири Ш. Ходжимухамедова, кафедра профессор-ўқитувчилари Д. Талипова, И. Юлдашева, Н. Акрамова ва Ф. Шафкаровлар ҳамда “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” йўналиши 3 - босқич 3 - ва 6 - гуруҳнинг 25 нафар талабалари қатнашдилар.

Тадбирда бизнес марказ раҳбари Б.Каримов, қурилиш ташкилотлари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, ўқув курсининг собиқ битирувчилари ва ҳозирда таълим олаётган тингловчилар иштирок этишди. Тадбир давомида ўқув курсида таҳсил олиш учун “Акция” ўтказилди.

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари   Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов