Хайрия акцияларимиз давом этади

Институт Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти қишлоқ  ва сув хўжалиги энергия таъминоти факультети Ёшлар Кенгаши фаоллари бошлаб берган хайрия акциялари давомли бўлмоқда. Худди шундай савобли ишлардан яна бири “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан ташкил этилди. Факультет раҳабарияти ҳам ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлаган ҳолда, керакли ёрдамларини беришди.

Талабалар Тошкент шаҳар Олмазор туманида жойлашган боқувчисини йўқотган, қаровга муҳтож қариялар ҳолидан хабар олиш, уларнинг кўнглини кўтариш, уларни Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26 йиллик байрами билан табриклаш мақсадида факультет миқёсида Акция ўтказилди. Факультет Ёшлар иттифоқи фаоллари томонидан махсус байрам дастури тайёрланиб йиғилганлар эьтиборига ҳавола этилди. Байрам совғалари ва бошқа керакли бўлган нарсалар қариялар уйига топширилди. Ушбу акция доирасида факультетдаги барча талабалар ўз ҳиссасини қўшишди. Қўлдан келганча ёрдам беришди. Акцияни ташкил этишда кўмаклашган ҳар  бир талабага катта раҳмат айтамиз. Савобли ишингиз амалини берсин. Факультет ёшлар иттифоқи акциялари давом этади! Сафимизга қўшилинг фаол бўлинг.

Факультет ёшлар етакчиси Ҳайтбой Искандаров ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов