“Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш”

Бозор иқтисодиёти шароитида республикамизни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришда бошқаришнинг ҳамма бўғинларида иқтисодий таҳлилнинг аҳамияти катта. Иқтисодий таҳлил иқтисодий ахборот маълумотларини ўрганиб қайта ишлаб ишлаб чиқаришни тезкорлик билан йўлга солиб туради. Иқтисодий таҳлил моддий меҳнат ва пул ресурсларини иқтисод қилиш, маҳсулот таннархини ҳаражат моддалари бўйича таҳлил қилишни тақоза килади. Фақат кундалик назорат қилиш ва тезкор таҳлил ҳаражатларни белгиланган нормативдан фарқ килишни аниқлаб беради. Иқтисодиёт кафедраси доценти Максумханова Азизахон Мукадировна “Иқтисодий таҳлилнинг бозор иқтисодиёти шароитида тутган ўрни ва уни турларга ажратиш” мавзусида Очиқ маъруза ўтди. Маърузада Тошкент молия институти ўқитувчилари, институт Иқтисодиёт кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўқув-услубий бошқарма ҳодимлари иштирок этишди.

Ўқув-услубий бошқарма услубчиси Мафтуна Тошева ахбороти