“Футбол-миллионлар ўйини”

2019 йил 20 октябрь куни Институт футбол майдонида  "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факультети талаба ёшлари учун иккинчи муҳим ташаббус: Ёшларни жисмоний чиниқтириш ва спорт соҳасида ўз қобилиятини намоён қилишлари учун факультет деканати томонидан “Спорт-соғлик гарови” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича “Декан кубоги” турнири ўтказилди. Турнирда факультетнинг академик гуруҳлардан иборат 10 та жамоа беллашдилар. Турнир қизиқарли ва муросасиз курашлар ҳамда юқори кайфиятда ўтди. Турнир якуни бўйича ғолиблар факультет декани Р.Хакимов ҳамда деканат томонидан муносиб тақдирланди. Турнирни ташкил этишда “Жисмоний тарбия ва спорт” кафедраси жамоасига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

СХТЭ ва Б факультети декани ўринбосари  Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов