​Гиёҳвандлик – аср иллати

2018 йил 18 декабрь куни  Институт маърузалар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талаба ёшларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази билан ҳамкорликда таълим муассасалари талаба ёшлари орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш мақсадида “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларининг тарқалишига қарши кураш”  мавзусида маърифий учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда институт Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.Шавазов, Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази етакчи эксперти Жуманова Саодат Содиқовна, “СХТЭ ва Б” факультети декани О.Кучаров, Ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи З.Ҳайдаров, гуруҳ мураббийлари ҳамда 156 нафар талабалар иштирок этди. Тадбирни проректор Қ.Шавазов кириш сўзи очиб бериб, мавзу доирасида ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди, шундан сўнг маърузачига навбатни берди.

Маърузачи С. Жуманова мамлакатимизда гиёҳвандлик ва наркотик моддаларга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган амалий ҳаракатлар, наркотик моддаларнинг инсон саломатлигига ўта салбий зарарлари ва унинг оқибатлари, наркотик моддалари билан касалланган инсонларни даволаш ва реабилитация қилиш марказлари ва наркодиспансерлар фаолияти бўйича маълумотлар берилди. Тадбир қизғин савол-жавоблар ва мунозаралар асосида ўтди.

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов