Қомусни билиш – номусни таниш

Талаба ёшларни ҳар жиҳатдан соғлом ва баркамол инсонлар этиб тарбиялаш, уларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти, билимини ҳамда ижтимоий-сиёсий жараёнлардаги фаоллигини ошириш мақсадида 12-декабрь куни ТТЖ-3 да «Конституция билимдони» кўрик - танлови бўлиб ўтди. Танловда ўзининг билимларини синаш учун «Темурий авлодлари» ҳамда «Қомус» жамоалари иштирок этишди. Дастлаб Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳияси янгради. Сўнгра жамоалар танлови бошланди. Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, ҳаётимизда тутган ўрни ва аҳамияти бўйича талаба ёшларнинг билимини намойиш этиш учун «Савол-жавоб», «Эркин мавзу»,”Деворий кўргазмалар” каби шартдан иборат қизиқарли танловда ҳайъат аъзолари «Гидромелиорация» факультети маънавий ишлар бўйича декан муовини Х.Тўйчиев, «Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Ш. Мардиев, «Гидрология ва Гедрогеология» кафедраси доценти С. Нуржанов, «СХТE ва Б» факультети маънавий ишлар бўйича декан муовини Ж.Турдиев ҳамда тарбиячи педагог А.Хаитовалар жамоаларни муносиб баҳолаб боришди. Умумий ҳисобда тўплаган баллари бўйича «Қомус» жамоасини бир овоздан ғолиб деб эълон қилишди. Тадбирнинг иккинчи қисмида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ.А.Шовазов ва ТТЖ-3 тарбиячи педагоги А.Хаитова томонларидан ташкил этилган тақдирлаш маросимида барча танлов ҳамда маънавий тадбирларда фаол иштирок этиб келаётган талаба-ёшлар эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.

«Ирригация ва мелиорация» кафедраси ассистенти Ш. Мардиев ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов