Диний маърифат
2018 йил 09 ноябрь куни соат 15:00 да ТИҚХММИ 7-маърузалар залида Институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова ва “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиевлар ҳамкорлигида талаба ёшлар ўртасида “Ўз жонига суиқасд қилишни олдини олишда диний маърифатнинг ўрни” мавзусида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби ўринбосари, “Ислом ота” жомеъ масжиди Имом хатиби Жасурбек Раупов иштирокида давра суҳбати ўтказилди. Тадбирни кириш сўзи билан Ж.Турдиев очиб берди. Тадбирда Имом хатиб Ж.Раупов бугунги кунда ёшлар орасида кўп учраётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини таҳлил қилиб, оғир гуноҳ эканлигини муқаддас динимизда қораланишини мисоллар ва ҳадислар ёрдамида кенг тушунтириш олиб борди. Шунингдек, талабалар ва ёшларни ёт диний оқимлар ва ғояларга эргашиш ва унинг салбий оқибатлари диний ва дунёвий мисоллар билан атрофлича тушунтириб, Қуръони карим ва муборак ҳадислардан мисоллар келтириб маъруза қилди. Тадбир давомида талабаларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов