Қадрдон мактабим

ТИҚММИнинг Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети декани З.Муқимов 2019 йил 4 апрель куни ўзи таълим олган Қашқадарё вилоятидаги 11-мактабга ташриф буюрди. З.Муқимов ўқиган қадрдон мактабига ташрифи чоғида ўзини ўқитган устозлари ва таълим олаётган ёшлар билан сухбатлашиб, юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар тўғрисида тўхталиб, Мухтарам юртбошимиз ташаббуси асосида кенг оммага ёйилган китобхонликни тарғиб қилиш ҳақида гапириб ўтди ва мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.