Ўқитиладиган фанлар

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

Бакалавриат

1.

Корхона иқтисодиёти

Миллий иқтисодиёт ривожланишида корхонанинг ўрни ва роли, унинг функциялари, вазифалари, таснифи, тузилмаси ва уни белгиловчи омиллар ҳамда корхоналар тўғрисидаги қонунчиликнинг такомиллашуви ўргатилади

2.

Агросаноат мажмуи иқтисодиёти

АСМнинг таркиби, соҳалар ишлаб чиқаришнинг бир-бирига узвий боғланиши, тармоқ ва корхоналар ўртасидаги ташкилий-иқтисодий муносабатлари ўргатилади

3.

Иқтисодий география ва экология

Ишлаб чиқариш кучларининг бутун дунё мамлакатлари, минтақалар бўйича ҳудудий жойлашиши ва ривожланиш муаммолари ўргатилади

4.

Жаҳон қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Жаҳон қишлоқ хўжалиги, унинг иқтисоди, қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер, сув ва меҳнат ресурслари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини ривожланган, ривожланаётган давлатлар миқёсида ўргатилади

5.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик

Кичик бизнес ва тадбиркорликнинг моҳияти, уларнинг миллий иқтисодиётимизни ривожлантиришдаги ўрни ва аҳолининг бандлик муаммосини ҳал этишдаги роли ўргатилади

6.

Лойиҳа  таҳлили

Лойиҳаларнинг турлари, техник иқтисодий асослаш, бизнес режа, инвестицион жараёнларнинг қатнашчилари, инвестицион лойиҳаларни баҳолашнинг асослари ва унинг самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўргатилади

7.

Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти

Қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, фаолияти, уни ривожлантириш йўллари ҳамда қишлоқ хўжалигининг ташкилий, ҳуқуқий ва ишлаб чиқариш асослари ўргатилади

8.

Сув хўжалиги иқтисодиёти

Сув хўжалигининг иқтисодиётдаги ўрни ва вазифалари, сув хўжалиги ташкилотлари иқтисодиёти, суғорма деҳқончиликдаги муаммолар ва уларни келиб чиқиш сабаблари, ер ва сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари ўргатилади

9.

Сув хўжалиги иқтисодиёти ва менежменти

Сув ва қишлоқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиёти, бозор муносабатларига ўтиш даврида улар фаолиятини фан ва техника ютуқлари асосида бошқаришни ташкил этиш ўргатилади

10.

Сув хўжалиги қурилиши иқтисодиёти

Қишлоқ ва сув хўжалиги учун объектлар қуриш, уларнинг иқтисодиётини ривожлантириш, ишлаб чиқариш фаолиятини бизнес режаси, лойиҳа смета ҳужжатларини тузиш, мелиоратив тадбирлар ўтказиш, иқтисодий самарадорликни ҳисоблаш усуллари ўргатилади

11.

Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти таҳлили

Сув хўжалиги ташкилотлари фаолияти, уларнинг асосий вазифалари, асосий иқтисодий кўрсаткичлари ва уларни таҳлил қилиш методикаси ўргатилади

12.

Хорижий инвестициялар

Хорижий инвестицияларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти, инвестиция сиёсатини юритишда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг роли, хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига жалб этилиши, хорижий сармоядорларга яратилган меъёрий-ҳуқуқий шарт-шароитлар, инвестиция фаолиятини тартибга солиш йўллари ўргатилади

13.

Атроф муҳит ресурслари иқтисоди

Табиатдан фойдаланишнинг иқтисодий механизми, ресурслардан оқилона ва комплекс равишда фойдаланишнинг асосий йўналишларини ўрганиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича муаммоларни ҳал этиш, табиатни муҳофаза қилиш харажатларининг самарадорлиги, етказилган зарарни баҳолаш йўллари ўргатилади

14.

Минтақавий иқтисодиёт

Минтақалар иқтисодий ҳолати ва жараёнлари, уларни ўзгаришлари ва ривожланиши. Минтақаларда иқтисодий жараёнларни бошқариш принциплари ва асослари. Минтақалардаги ишлаб чиқариш кучлари таркиби ва уларни жойлаштириш принциплари тушунтирлади.

15.

Кўчмас мулк инвестицион назарияси ва таҳлили

Кўчмас мулк бозорида инвестиция имкониятларини баҳолаш бўйича асосий кўникмаларини эгаллаш, кўчмас мулк объекти инвестиция жозибадорлигини молиявий математик таҳлилининг замонавий усулларидан фойдаланиш, дунё амалиётида қўлланилаётган восита (инструмент)ларини ўргатади.

 

16.

Бизнес режалаштириш

Бизнес-режалаштириш, режалаштириш технологиясининг замонавий услублари ва амалиётини ўрганиш; бизнес-режанинг тузилмаси ва мазмунини белгилаш; бизнес-режа бўлимларининг режалаштириш услубларини ўрганиш; бизнес-режани илгари суриш механизмини ўрганиш; бизнес-режанинг самарадорлигини баҳолаш услубиятини ўрганиш.

17.

Институтционал иқтисодиёт. Ижтимоий соҳа иқтисодиёти

Институционал иктисодиётининг шаклланиши ва ривожланишининг хам назарий, хам амалий томонларини, иқтисодиёт субъектлари фаолиятини ўрганиш усуллари бўйича билим, кўникма ва малакаларини шакллантиради.

18.

Илмий тадқиқот асослари

Илмий-тадқиқот методологияси ва методлари, илмий изланишни амалий ташкил этиш асослари, тадқиқот натижаларини таҳлил этиш ва умумлаштириш бўйича билимларни шакллантиради.