Давр ва ёшлар

2018 йил 15 сентябрь куни ТИҚХММИ “Маънавият” хонасида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети талабалари учун Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар Иттифоқи, институт ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуни янги таҳрирда қабул қилинганлигининг 2 йиллиги муносабати билан давра суҳбати ташкил этилди.

Давра суҳбатини “СХТЭ ва Б” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев кириш сўзи билан очиб, бугунги кунда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида” ги қонуннинг мазмун-моҳияти, ёшлар ҳаётида тутган ўрни хусусида тўхталиб ўтди. Тадбирда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Ёшлар Иттифоқи туман кенгаши раиси Д. Ғаниев сўзга чиқиб, мамлакатимизда “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши унинг аҳамияти ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилишининг аҳамияти хусусида фикрларини билдириб, қонуннинг тузилиши унинг 12 йўналишда мамлакатимиз ёшлари ҳаётида муҳим ўрин эгаллаётгани фикрлари билан ўртоқлашди.

Шунингдек, Ёшлар иттифоқи М. Улуғбек туман Кенгаши раиси Дилёр Ғаниев “Ёшлар - келажагимиз” давлат дастури моҳияти, ёш тадбиркорларга яратилган имкониятлар, имтиёзлар тадбиркорликни бошлашнинг ҳуқуқий асослари тўғрисида талабаларга батафсил маьлумот бериб ўтди. Ушбу давра суҳбати қизғин баҳс мунозаралар савол-жавоблар тарзида ўтди. Тадбирда оммавий ахборот воситалари ҳам иштирок этишди. Тадбирни МY 5 канали орқали кўришингиз мумкин.

         “СХТЭваБ” факультети декани ўринбосари  Ж.Турдиев ва институт ёшлар етакчиси Акмал Бердимуродов маьлумоти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов