Германиядаги таълим тизими

Ҳар бир давлатда таълим тизими ўзига хос тарзда бўлиши шубҳасиз. Бу албатта, ўша давлатнинг ривожланиши ва шахснинг манфаати ва камолотига дахлдор масаладир. Таълимдаги ҳамкорлик тажриба алмашиш ва ўзаро дўстлик замирига қурилса ҳар иккала томон учун ҳам манфаатли, фойдали бўлиши муқаррар.

Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Германия ДААД ташкилоти ходими ва Миллий Университет лектори Симон Кретчмернинг “Тиллар” кафедраси немис тили ўқитувчилари, немис тили тўгараги ва немис тилини ўрганаётган барча талабалар билан ўзаро суҳбати ва берган маълумотлари  катта аҳамият касб этди.

 “Германияда ўкиш имкониятлари” мавзусида “Тиллар” кафедраси томонидан ташкил этилган ушбу амалий- семинарда кафедра мудири  Ф.Б Киличева, доцентлар  К.Н.Рахимова, Ю.И.Қурбанова, Э.Эркаев, катта ўқитувчилар И.В.Алленова, Э.К.Юсупов, У.Т. Ташева, М.Т. Саипова, А.Э.Турдиева, Т.М.Турмановлар иштирок этишди.

Хўш, Германияда  олий укув юртлари ва немис олий таьлим муассаларида ўқиш қай йўсинда ташкил этилади?

Ушбу саволга Симон Кретчмер жаноблари тўла жавоб қайтардию айни пайтда Германияда таълим тизими ва Германияда таълим олаётган чет эллик талабалар  ва олий таълим муассалари ҳақида ҳам атрофлича маълумот берди.

Германияда ўқиш учун албатта, немис тилини билишнинг  талаб этилиши ва бакалавр ҳамда магистратура, доктарантурада ўқиш шарт – шароитлари билан таништирди. Талабалар ва профессор – ўқитувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ушбу амалий-семинар  талабаларда жуда катта таасурот қолдирганлиги, уларда Германия давлати олий таълим тизими ва немис тилига нисбатан қизиқиш уйғотганлиги гапириб ўтилди. Семинар ташкил этишдаги жонбозлиги ва ташаббускорлиги учун немис тили ўқитувчиси А. Турдиевага кафедра томонидан миннатдорчилик изҳор этилди.

 

“Тиллар” кафедраси катта ўқитувчиси А. Турдиева маълумоти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов