“Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази”га ташриф

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг жорий йилнинг 16 апрелдаги 87-01-253 - сонли хатига мувофиқ, Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти талабаларининг Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази қурилиши билан танишиш режа-жадвали тасдиқланди. Шунга асосан, 2019 йил 7 май куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев, гуруҳ мураббийлари С.Мавлонов ва А.Шермуҳаммедовлар ҳамда бир гуруҳ талабалар Тошкент шаҳридаги “Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази” қурилиши жараёнлари билан бориб танишишди.

“Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов