Мева - сабзавот сайлида

2018 - йил 2 - ноябр куни талабаларнинг бўш вақтини унумли ўтқазиш мақсадида 3-ТТЖ да “Мева-сабзавотлар” сайли бўлиб ўтди. Ушбу сайл танлов кўринишида ўтказилди ва бу танловда 3-ТТЖда истиқомат қилувчи 4 та факултет талабалари ўзаро беллашишди. Танловда одил ҳакам сифатида Ёшлар билан ишлаш бўйича проректор Қ. Шаввазов, "Ердан фойдаланиш ва ер кадастри" факултети  декани З. Муқимов, "Гидромелиорация" факултети декани Норов Б, "Гидротехника қурилиши" факултети декани Хасанов Б, "Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш" факултети декан ўринбосари Алимов У, "Гидромелиорация" факултети декан ўринбосари Муқимов Б, Талабалар турар жойи директори Юлиев З, ТИҚХММИ психологи Нарметова Й, "Гидромелорация" кафедраси ассистенти Мардиевлар факултетлар тайёрлаган ижодий ишларини баҳолаб бордилар. Тадбирни 3-ТТЖ тарбиячи педагоги А. Хаитова ташкиллаштирди. Танлов жуда қизғин тарзда ўтказилди бу танловда фаҳрли 3-ўринни “Ердан фойдаланиш ва Ер кадастри” факултети ва “Қишлоқ хўжалигини механизациялаш” факултетлари 2-ўринни “Гидромелиорация” факултети, фаҳрли 1 - ўринни эса “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факултетлари қўлга киритди. Танловда  ғолиб бўлган ва танловни ташкиллаштиришда яқиндан ёрдам берган талабалар эсдалик совғалари, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан  тақдирланди.

Тарбиячи педагог Азиза Ҳайитова ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов