Конституция - тараққиётимиз гарови

2019 йил 04 декабрь соат 10:00да Институт фаоллар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари учун “8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27-йиллиги”ни кенг нишонлаш ва кўтаринки руҳда ўтказиш учун “Конституция-тараққиётимиз гарови” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Юристлар малакасини ошириш маркази” кафедраси мудири ю.ф.д., профессор Тошев Бобоқул Норқобилович, Мирзо-Улуғбек тумани “Адлия” бўлими етакчи xодими Бердиев Аброр Мелиқуловичлар ўз маърузалари билан иштирок этишди.

Тадбирни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани Рашид Хакимов кириш сўзи билан очиб, барча тадбир иштирокчиларини байрам билан муборакбод этди. Маърузачилар томонидан Конституциямизнинг мазмун-моҳияти, жамият ва давлат ҳаётидаги ўрни ва аҳамияти хусусида, шунингдек, Конституциянинг қабул қилиниши билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар, тузилиши, жамият ва халқнинг фаровонлигида тутган ўрни хусусида маълумотлар ва қизиқарли фактлар билан ўртоқлашишди. Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган юртимизни мадҳ этувчи шеърлар, куй-қўшиқ ва рақслар кечага юқори кайфият бағишлади.

“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти

Институт матбуот хизмати раҳбари Раҳимбой Жуманиёзов