Бўш вақт мазмунли ўтсин
Ҳар бир дам инсон умрининг маълум бир саҳифаларини ташкил этади. Уни мазмунли ўтказиш жисмоний ва ақлий салоҳиятнинг такомилига хизмат қилади. Спорт машғулотларининг, хусусан, миллионлар ўйини сифатида эътироф этилган футбол мусобақаларининг ўтказилиши ғоят мароқлидир.
2018 йил 4 ноябрь куни ТИҚХММИ “Очиқ сунъий қопламали футбол майдони”да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети деканати ташаббуси билан факультетда таҳсил олаётган талабалар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 18 июлдаги 14-сонли қўшма қарори, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2018 йил 18 июлдаги 54-сонли қўшма қарори юзасидан белгиланган вазифалар ижросини тизимли ташкил этиш мақсадида, факультет талабаларини дарсдан бўш вақтларини мазмунли ўтказиш юзасидан, спортнинг “Футбол” тури бўйича факультет декани кубоги ташкил этилди.
Футбол мусобақасида факультетда таҳсил олаётган 12 та академик гуруҳлардан иборат футбол жамоалари иштирок этишди. Баҳслар қизғин муросасиз курашлар тарзида бўлиб ўтди.
Турнир якуни бўйича “СХТЭ ва Б” таълим йўналиши 102-гуруҳ футбол жамоаси 3-ўринни, “Иқтисодиёт” таълим йўналиши 201- гуруҳ футбол жамоаси 2-ўринни эгаллади. “Э ва АММ” таълим йўналиши 407-гуруҳ футбол жамоаси эса 1-ўринни қўлга киритиб ғолиблик шарафига эришишди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев
Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов