Инсон хотираси азиз ва муқаддас

Хотирлаш инсоннинг жамиятдаги ўрни ва эзгу хизматларига муносабат демакдир. Инсон хотираси азиз ва муқаддасдир. 28 – январь куни Тошкент Ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш факультети» Ёшлар кенгаши фаол талабалари хайрли бир ишни амалга оширишди. Биринчи президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг таваллуд айёмининг 81 йиллиги муносабати билан уларни хотирлаш муҳим қадрият. Фаол талабалар буюк бобомизни хотирлаб уларнинг номига қад ростлаган ҳайкал ҳамда Ислом Каримов музейига биргаликда ташриф буюришди.

«Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети Ёшлар етакчиси Искандаров Ҳайтбой ахбороти

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов