Хорижий маслаҳатчи маъруза қилди

Барча соҳаларда бўлгани каби банк тизими ҳам мамлакатнинг молиявий ва иқтисодий асосини белгиловчи мезондир. Бугунги кунда унинг ривожини халқаро ҳамкорликларсиз, хорижий тажрибаларсиз тасаввур этиш қийин. Шундай экан, унинг илмий ва назарий асослари ҳамда амалий бошқаруви катта моҳият касб этиши тайин. Ўзаро тажриба алмашишлар ҳар томонлама манфаатли бўлиши ҳам аниқ. Бугун АТБ Туронбанк бошқаруви раисининг хорижий маслаҳатчиси Светличный Андрей Михайлович институтимиз профессор ўқитувчилари, таянч докторантлари ва магистрлари учун “Банк тизимини ривожлантиришда замонавий билим ва технологиялар” мавзусида семинар ўтказди. Замонавий билим ва технология тараққиётнинг кафолатини белгиловчи омиллардандир. Хорижий маслаҳатчининг маърузаси барча иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотибгина қолмай, балки уларнинг соҳавий билимларининг ошиши ҳамда мустаҳкамланишига ҳам ижобий таъсир ўтказганини берилган савол - жавоблар орқали ҳам сезмаслик мумкин эмас. Семинардан шу нарса аён бўлдики, бундай йўсиндаги ва мавзудаги тадбирларни мунтазам ўтказиб турилиши фойдадан холи эмас. Иштирокчиларнинг мамнунлиги, қониқиши уларнинг очиқ чеҳраси ва юз-кўзидан ҳам маълум эди. Замонавий билим ва технология ҳар доим янгиланиб, ўзгариб боришини инкор этиш қийин. Демак, давр билан ҳамқадам ва ҳамнафас бўлиш замон тақозоси ва талабидир.

ТИҚХММИ матбуот хизмати