Театр - маданият манзилгоҳи

2020 йил 17 декабрь куни соат 18:30 да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетининг 1-курс талабалари “Ёшлар билан ишлаш бўйича” декан ўринбосари Ж. Турдиев ҳамроҳлигида Ўзбекистон Давлат Академик Рус драма театрига ташриф буюришди. Театрда “Чёрная Бурка” спектакли намойиш этилди. Спектакль ва саҳна декорациялари талабаларда катта қизиқиш ва завқ улашди. Талабаларни маданий дам олишлари учун яратиб берилаётган ёрдамлари учун Институт раҳбариятига талабалар номидан катта миннатдорчилик билдирамиз.

ТИҚХММИ матбуот хизмати