Ақл чархи

Жорий йилнинг 16-март куни «Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш» факультети Ёшлар кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган Шахмат-шашка мусобақаси доирасида режалаштирилган «ШАШКА» мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Факультетимиз фаол талабалари ва ЙРБ факультети талабалари ҳам фаол иштирок этди. Жалилов Икромжон, Саидмуродов Шохруҳ, Абдуллаев Иззат яхши натижаларга эришишди. Ақл чархи бўлган ушбу спорт турлари инсоннинг интеллектуал қобилиятини ривожлантиришда муҳим ўринга эга.

 

Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов