Тажриба алмашиниш самараси

“Электр таъминоти ва қайта тикланувчан энергия манбалари” кафедрасининг етакчи профессор-ўқитувчилари ТДТУ “Энергетика” факультетининг “Электр таъминоти” ва “Муқобил энергия манбалари” кафедраларида бўлиб, кафедра ходимларининг  илмий, услубий ва тарбиявий - ташкилий фаолияти билан танишди ва лаборатория базасини шакллантириш жараёнини ўрганди. Қайта тикланувчан энергия манбалари, Электр таъминоти ва бошқа фанлар бўйича ишчи ўқув дастурлари, дарслик, ўқув қўлланмалар ва методик ишланмаларни шакллантириш бўйича тажриба алмашилди. Бундан ташқари лаборатория қурилмалари ҳозирги кунда таълим учун қўйилаётган талабларига тўлиқ жавоб бериши жумладан, АСКУЭ тизимида ишловчи қуёш – шамол электрстанцияси биз катта қизиқиш уйғотди. Ташриф якунида “Электр таъминоти” ва “Муқобил энергия манбалари” кафедралари билан ҳамкорлик шартномасини тузиш бўйича келишиб олинди. 

ЭТ ва ҚТЭМ кафедраси мудири  PhD Д.Б.Қодиров ахбороти

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов