Ёдгорлик мажмуасига ташриф

Қалб хотиржамлиги, дил поклиги, руҳ осойишталиги зиёрат ва илм ҳам ибодат билан. Донишмандларнинг бу ўгитида улуғ ҳақиқат бор. Ўтганлар руҳини шод этиш, илм-у амалларини ёд этишнинг ҳикмати ҳам катта.  Қалбга жо бўлган қадамжоларни зиёрат қилиш масъулият ва мажбуриятни ҳис этишга имкон туғдиради. 2018 йил 7 декабрь куни “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети “Сув хўжалигида экология хавфсизлиги” таълим йўналиши 106-гуруҳ талабалари гуруҳ раҳбари ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюришди. Ташриф давомида талабалар “Оқ сарой” қароргоҳида ташкил этилган ёдгорлик мажмуаси, музейдаги экспонатлар билан танишишди.

  “СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари  Ж.Турдиев ахбороти

     Институт матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов