Диний маърифат чашмаси
Комил инсон ва баркамол авлоднинг баркамоллик мезони дунёвий ва диний маълумотларга эга бўлишдир. Ҳар иккаласининг моҳиятини билмаган инсон чин маънода маърифатли дейилмаса керак.
Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 15:00 да ТИҚХММИ 7-маърузалар залида Институт Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ҳафизова ва “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Ж.Турдиевлар ҳамкорлигида талаба ёшлар ўртасида “Ўз жонига суиқасд қилишни олдини олишда диний маърифатнинг ўрни” мавзусида Тошкент шаҳар Бош имом хатиби ўринбосари, “Ислом ота” жомеъ масжиди Имом хатиби Жасурбек Раупов иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирни Ж.Турдиев кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирда имом хатиб Ж.Раупов бугунги кунда ёшлар орасида кўп учраётган ўз жонига қасд қилиш ҳолатларини таҳлил қилиб, оғир гуноҳ эканлигини муқаддас динимизда қораланишини мисоллар ва ҳадислар ёрдамида кенг тушунтириб берди.
Шунингдек, талабалар ва ёшларни ёт оқимлар ва ғояларга эргашиш ва унинг салбий оқибатлари диний ва дунёвий мисоллар билан атрофлича тушунтирилди. Қуръони карим ва муборак ҳадислардан келтирилган мисоллар билан ўз мулоҳазаларини асослади.
Тадбир давомида талабаларнинг қизиқтирган саволларига тўла жавоблар берилди.
“СХТЭ ва Б” факультети декани ўринбосари Ж.Турдиев ахбороти
Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов