Ўқувчи қалбига йўл

Мактаб ўқувчиларининг институтимизга ташрифи бир жиҳатдан уларнинг билим ва салоҳиятларини ошишига хизмат қилса, иккинчи томондан бизнинг соҳамизга, ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш жабҳасига қизиқишини орттиради. Натижада улар қалбида айнан институтимизда ўқиш ва қишлоқ хўжалиги ва ирригация йўналиши бўйича яхши мутахассис бўлиш истаги ниш уради.

“Ибратли, ижодкор инсонлар” рукнида таниқли санъаткорлар билан учрашувда “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети декани О.Р.Кучаровнинг ташаббуси билакн Тошкент шаҳар Шайхонтаҳур туманидаги 192 – сонли мактаб ўқувчилари мактаб директори  Дилдора Шавкатовна раҳбарлигида иштирок этишиб эстетик завқ олишди. Улар айни пайтда институтимиз тарихи ва бугунига оид маълумотлар, экспонатлар ва лабораториялар билан таништирилди. “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари Жамшид Турдиев ушбу вазифани бажариш асносида ўқувчиларнинг қизиқиш билан берган саволларига тўла жавоб берди. Ўқувчилар мамнун ҳолда катта таассуротлар билан қайтишди.

Институт Матбуот котиби Раҳимбой Жуманиёзов