8 март-“Халқаро хотин қизлар куни”

8-март “Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан 2019 йил 6 март куни соат 12:50 да Б-ўқув биноси Анжуманлар залида “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультетнинг талаба қизларини табриклаш ва институт ректорининг табригини етказиш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирни факультет декани З.Муқимов очиб институт ректорининг талаба қизларга йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди. 

Бугунги кунда факультетда 153 нафар иқтидорли талаба қизлар таҳсил олиб келмоқдалар. Талаба қизлар ичида М.Жумаева “Ислом Каримов” номли давлат стипендияси “Камолот” стипендияси, Р.Исакузиева “Навоий” номли давлат стипендияси, М.Абдурахмонова “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони совриндори бўлган. Талаба қизларни тақдирлаш ва байрам билан табриклаш мақсадида институт Молия ва иқтисодиёт ишлари бўйича проректори Б.Хасанов, институт бош ҳисобчиси И.Хасанов, Мониторинг ва ички назорат бўлим бошлиғи М.Яҳяев ва  факультет профессор ўқитувчилари иштирок этди. Тадбирда факультетнинг барча талаба қизларига институт ректорининг табриги ва совғалар улашилди.

 

Расмий телеграм канал @ilovetiiame