Улуғ шоир ижодига эҳтиром

  2021 йил 5 февраль куни соат 11:30да “Сув хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш” факультети Б-бино, 01-ўқув аудиториясида “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йўналиши 1-курс, 108-(рус)гуруҳ мураббийси Иноят Юлдашева гуруҳ раҳбарлигида талабалар томонидан Ўзбекистон халқ шоири, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Орипов ижоди ва ҳаёт йўли, шеъриятини ўрганиш, шеърларини ёд олиш, эҳтиром кўрсатиш мақсадида талабалар томонидан “Абдулла Орипов ижоди-барҳаёт” мавзусида очиқ дарс ўтказилди. Маърифий дарсда факультет декани Р.Хакимов, декан ўринбосари Ж.Турдиев, кафедра мудири А.Ахмедов ҳамда кафедра профессор-ўқитувчилари Ш.Ходжимухамедова, А.Бобожоновлар иштирок этишди. Талабалар томонидан А.Орипов ижоди ва босиб ўтган ҳаёт йўли, шеърларини ёд олишиб йиғилганларни ўз маҳоратлари билан лол қолдиришди.

ТИҚХММИ матбуот хизмати