Тўгараклар

“Иқтисодий назария асослари” кафедрасида “Талаба илмий жамияти” ва бир қанча фан тўгараклари ташкил этилган бўлиб, унга институтнинг иқтисод сохасига қизиқиш билдирган барча талабалари қатнашади. “Талабалар илмий жамияти” га кафедранинг катта ўқитувчиси И. Абдурахмонова рахбарлик қилади. Талабаларнинг илмий изланишлари натижалари республика журналлари, конференциялар тўпламларида мақола ва тезис кўринишида ўз аксини топган. Илмий жамиятда иқтисодиётнинг долзарб муаммолари бўйича изланишлар олиб борилади.

Шунингдек кафедрада “Иқтисодиёт назарияси” фанининг “Ёш иқтисодчи”тўгараги мавжуд. Унга кафедранинг катта ўқитувчиси Д. Рустамова рахбарлик қилмоқда. Бу тўгаракда асосан “Иқтисодиёт ва менежмент” факултетининг 1 – босқич талабалари иштирок этади. Улар айнан “Иқтисодиёт назарияси” фанига оид курс иши, илмий рефератлар ва мавзуларнинг презентацияларини тайёрлаш услубини ўрганишади.

Кафедранинг катта ўқитувчиси С. Икрамова бошчилигида “Жахон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” фанининг “Мен, дунё ва иқтисодиёт” номли тўгараги ташкил этилган бўлиб, унда “Иқтисодиёт ва менежмент” факултетининг 3 – босқич талабалари қатнашади. Талабалар ривожланган давлатларининг иқтисодий тажрибасини ва уни Ўзбекистон иқтисодиётига тадбиқ этиш имкониятларини ўрганишади. Уларнинг изланиш натижалари илмий мақола ва тезис кўринишида республиканинг сохага оид журналларида ва илмий амалий конфернциялар тўпламларида чоп эттирилади.

Кафедранинг салохиятли доценти Т. Файзуллаева томонидан хам “Иқтисодиёт назарияси” фанининг “Ёш иқтидорли талабалар иқтисодиёти ”тўгараги ташкил этилган бўлиб, унинг асосий фаолияти ноиқтисодий йўналишларда тахсил олаётган талабаларга иқтисодиёт назариясини ўргатишга қаратилган. Тўгаракда талабаларга техник лойихаларнинг иқтисодий самарадорлигини аниқлаш, улардан келадиган ижтимоий – иқтисодий фойдани очиб беришга асосланган мавзулар ўргатилади.

Хар йили кафедра профессор – ўқитувчилари билан хамкорликда талабалар томонидан 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирилади.

Тўгаракка аъзо булиш учун телефон 237-09-73 ina119@umail.uz Икрамова Сурайё Аскаровна, Рустамова Дилбар Рустамовна, Файзуллаева Турсуной Рахматуллаевна А-119 хона.