Ўқитиладиган фанлар

 

Фаннинг номи

Фан ҳақида қисқача маълумот

1.

Иктисодиёт назарияси

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларга иқтисодий билимларнинг назарий асосларини, иқтисодиётнинг асосий тушунчалари ва категорияларини, иқтисодий қонунлар ва тамойилларини ўргатиш ҳамда уларни амалда татбиқ этиш кўникмасини ҳосил қилиш. Фаннинг вазифалари – талабаларни назарий билимлар, иқтисодий мушоҳада қилиш усуллари билан қуроллантириш; иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар мазмунини мантиқий мушоҳада қилиш учун зарур бўлган услубий ёндашувларни эгаллашига кўмаклашиш; улар онгига миллий истиқлол ғоясини ва миллий мафкуранинг асосий қоидаларини сингдириш; иқтисодиётни модернизациялаш, эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш асосида ҳозирги замон ривожланган бозор иқтисодиётини вужудга келтиришнинг долзарб муаммоларини очиб бериш; иқтисодиёт ва иқтисодий муносабатлар тўғрисида амалий кўникмаларни ҳосил қилиш.

2.

Макроиқтисодиёт

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда макроиқтисодиёт назарияси, макроиқтисодий таҳлил ва давлатнинг макроиқтисодий сиёсати тўғрисида бир тизимга солинган билим ва кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Макроиқтисодиётни ўрганиш макроиқтисодий жараёнларнинг илмий асосларини ҳамда илғор мамлакатлардаги бу жараёнларни тартибга солиш амалиёт ва тўпланган бой тажрибани ўзлаштириш имконини беради. Ушбу мақсаддан келиб чиқиб фан ўз предметини ўрганиш учун қуйидаги вазифаларни қўяди:

  • миллий макроиқтисодий кўрсаткичларни ўрганиш;
  • бозор иқтисодиётининг асосий субектлариниг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги тушунчага эга бўлиш;
  • асосий макроиқтисодий муаммоларни ва улар ўртасидаги боғлиқликларни билиш;
  • мароиқтисодий муаммоларнинг эчимини ўрганиш ва бартараф этиш;
  • пул-кредит сиёсатидаги муаммоларни бартараф этиш;
  • бюджет-солиқ сиёсатидаги муаммоларни бартараф этиш;
  • халқаро савдо тўсиқлари тўғрисидаги тушунчаларга эга бўлиш;
  • бож тарифлари афзаллиги ва камчиликларини ёритиш;
  • валюта курси ва макроиқтисодий сиёсат ўртасидаги боғлиқликни ёритиш.

3.

Микроиқтисодиёт

Фанни ўқитишдан мақсад – талабаларда замонавий  бозор иқтисодиёти нинг ишлаши ва ривожланишининг ҳам назарий, ҳам амалий томонларини, бозор субъектларнинг иқтисодий фаолиятини ўрганиш усуллари бўйича билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.

Фаннинг вазафаси – талабаларга бозор иқтисодиёти қонунларини, бозор субъектларининг ҳар хил бозор  тузилмаларидаги харакат фаолиятини, уларнинг  фаолиятига таъсир қилувчи омилларни, истеъмолчининг бозордаги ҳаракатини, иқтисодиётни давлат томонидан тартибга  солиш каби масалаларни, бозордаги талаб ва таклиф тўғрисидаги статистик маълумотлар асосида бозорни тахлил килиш ва хулосалар чиқаришни, давлатнинг бозор иқтисодиётига аралашуви оқибатларини таҳлил қириш асосида хулосалар чиқаришни ўргатишдан иборат.

4.

Мехнат

иқтисодиёти.

Фаннинг вазифаси - меҳнат жараёнларини ташкил этишни ўрганиш; меҳнат салоҳияти ва меҳнат ресурсларининг моҳияти, мазмуни ва шаклланиш жараёнини кўрсатиб бериш; меҳнат унумдорлиги, уни ошириш омиллари ҳамда заҳираларни аниқлаш; бозор механизми тизимида меҳнат бозорининг моҳияти, аҳамияти, назарий асослари, классификацияси ва сегментациясини ифодалаш; бозор муносабатлари шароитида аҳолини иш билан бандлиги муаммолари ва уларнинг ечимини топиш; ишсизликнинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти, таркиби, тузилиши ва уларни аниқлаш; ходимлар меҳнатини баҳолаш ва иш ҳақини ташкил этиш тизимини ўрганиш; ижтимоий шерикчиликнинг моҳияти, аҳамияти, асосий мақсади, элементлари, тамойиллари ва ташкил этиш йўлларини ўрганиш; иш ҳақи шакллари ва уни тақсимлаш таҳлили ҳамда меҳнат унумдорлиги ва бошқа иқтисодий кўрсаткичлар таҳлилини ўрганиш; бозор муносабатлари шароитида аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни ташкил этиш йўлларини, инсон тараққиёти компонентлари, жиҳатлари ва омилларини, инсон тараққиёти ва унинг дастлабки  ҳолатининг интеграл индексини ҳисоб-китоб қилиш усулини кўриб чиқиш, ушбу концепциянинг иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий ўсиш моделлари билан ўзаро алоқасини ўрганиб чиқиш, глобал ва миллий даражада ушбу муаммони мингйиллик ривожланиш  мақсадларига мувофиқ тарзда вазифалари ва истиқболларини таҳлил этишни ўз ичига олувчи инсон тараққиётининг асосий концепцияларини ўрганишдан иборат.