Тўгараклар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 мартдаги 01-03-10-46-сон йиғилиш баёнида белгиланган чора-тадбирлар ижроси юзасидан факультет талабалари ва профессор-ўқитувчилари учун “Иқтисодиёт” кафедрасида  2019 йил 16 феврал куни соат 15:00 да Б-108 аудиторияда “Иқтисодиёт” (сув хўжалигида) йўналиши 3-курс талабаларига  Тошкент давлат аграр университети қошидаги қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий тадқиқот институти директори, иқтисодиёт фанлари номзоди Б.Ф.Султонов “Мелиоратив тадбирлар ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари” мавзусида муаммоли маъруза ўқиди. 

2019 йил 12 март куни соат 13:00 да Б-108 аудиторияда “Иқтисодиёт” (сув хўжалигида) йўналиши 4-курслар битирувчи курс талабаларига  Тошкент давлат аграр университети қошидаги қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти илмий тадқиқот институти директори, иқтисодиёт фанлари номзоди Б.Ф.Султонов “Сув хўжалигида ресурстежамкортехнологиялар ва томчилатиб суғоришни жорий этиш истқболлари” мавзусида муаммоли маъруза ўқиди.

2019 йил 10 март куни соат 11:30 да Б-108 аудиторияда “Иқтисодиёт” (сув хўжалигида) йўналиши 3- ва 4-курслар битирувчи курс талабаларига  Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий ишлаб чиқариш маркази бош илмий котиби, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Н.С.Хушматов “Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда инновацияларни жорий этиш ва инновацион ривожлантириш истиқболлари” мавзусида муаммоли маъруза ўқиди.