Тўгараклар
“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедрасида фан тўгараклари ташкил этилган бўлиб, унга институтнинг иқтисодиёт соҳасига қизиқиш билдирган барча талабалар қатнашишади. “Ҳисобчи-аудитор” илмий тўгарагига кафедра мудири доцент Ш.Ходжимуҳамедова ва профессор-ўқитувчилар раҳбарлик қилиб келмоқда.
Талабаларнинг илмий изланишлари натижалари республика журналлари, конференциялар тўпламларида мақола ва тезис кўринишида ўз аксини топмоқда. Тўгаракда иқтисодиётнинг долзарб муаммолари бўйича изланишлар олиб борилади.
Тўгарак режасига мувофиқ иқтидорли талабаларни фан олимпиадаларида, кўрик танловларда иштирок этишлари, “Устоз шогирд тизими”ни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Чунончи, таълим йўналиши 3-курс талабалари Ж.Ҳакимов, Ж.Маҳмудов, У.Ширинбоев ҳамда 4-курс талабаси Г.Пирназарова институт Илмий Кенгаши стипендияси соҳиби бўлди.
Бу тўгаракда асосан факултетнинг 1, 2, 3 ва 4-босқич талабалари иштирок этади. Улар айнан “Бухгалтерия ҳисоби”, “Молиявий ҳисоб ва ҳисобот”, “Аудит” фанларига оид курс иши, илмий рефератлар, кейслар ва мавзуларнинг презентатсияларини тайёрлаш услубини ўрганишади.
2018-2019 ўқув йилида “Ҳисобчи-аудитор” илмий тўгарагида ўрганиладиган мавзулар рўйхати:
1. Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида харидор ва буюртмачилар билан ҳисоб-китоблар ҳисоби ва аудити.
2. Сув хўжалиги ташкилотларида пул маблағлари ҳисоби ва аудити.
3. Хўжалик субъектларининг банкдаги ҳисоб-китоб счётлари бўйича муомалалар ҳисоби ва аудити.
4. Сув хўжалиги ташкилотларида бюджетга солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳисоби ва аудити.
5. Сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат ҳақи ҳисоби ва аудити.
6. Сув хўжалиги ташкилотлари молиявий ҳисоботларини текшириш ҳамда натижаларни расмийлаштириш.
7. Корхоналарда ички аудит хизматини ташкил этиш ва такомиллаштириш.
8. Сув истеъмолчи уюшмаларида бухгалтерия ҳисоботини тузиш ва унинг таҳлили.
9. Бухгалтерия ҳисобининг соддалаштирилган тизими ва уни такомиллаштириш масалалари.
10. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида солиққа тортишнинг соддалаштирилган тизимини қўлланилиши ва унинг ҳисоби.
11. Сув таъминоти ва канализация хизматларини кўрсатувчи субъектларда бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш.
12. Корхонанинг иқтисодий салоҳияти ва унинг оширишга таъсир этувчи омиллар таҳлили
13. СИУларда бухгалтерия ҳисобини ташкиллаштириш ва такомиллаштириш.
14. Сув хўжалиги субъектларини кредитлаш ва уларнинг таҳлили.
15. Сув хўжалиги ташкилотларида дебиторлик ва кредиторлик мажбуриятлари ҳисоби.
Ҳар йили кафедра профессор - ўқитувчилари билан ҳамкорликда талабалар томонидан 50 дан ортиқ илмий мақола ва тезислар чоп эттирилади.
Тўгаракка аъзо бўлиш учун телефон (71) 237-19-22
Шафкаров Ф.Х. (Б-211 хона)