“Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедра профессор-ўқитувчилари, кафедра мудири А.Аҳмедов бошчилигида Тошкент вилояти Пискент туманидаги 7, 8 - мактабларга ташриф буюрдилар.
Ташриф давомида мактаб раҳбарияти ва ўқитувчилари, шунингдек ўқувчилар билан учрашиб, университетимизда мавжуд таълим йўналишлари ҳамда ушбу таълим йўналишларини битиргандан сўнг қайси соҳаларда ишлаши тўғрисида тақдимот қилиб беришди.
Бундан ташқари, талабаларнинг билим олишида университетда яратилган имкониятлар, шу жумладан замановий ўқув ва лабаротория хоналари, замонавий ўқув жиҳозлари билан таъминланганлиги, замонавий кутубхоналар, талабалар турар жойлари ҳамда талабаларнинг ўқув ва маънавий-маърифий фаолияти тўғрисида видеоролик намойиш этилди
“БXA” кафедра мудири А.Ахмедов маълумоти